Пактиё вилоятининг полиция бошқармаси биносига ҳужум қилган жангарилар йўқ қилинди
Афғонистон жаунби шарқидаги Пактиё вилояти марказининг полиция бошқармасига қарши Толибон гуруҳининг ҳужуми 5 та жангарини ўлдирилиши билан якунланди.
Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги нотиғи Нажиб Дониш бугун Толибон гуруҳининг Гардиз шаҳри ҳарбий-хавфсизлик қўмондонлигига қарши ҳужумларида 5 полициячи қурбон бўлиб 19 киши жумладан 9 нафар тинч аҳоли жароҳат олди деб таъкидлади
Айрим манбалар 7 нафар полицияни ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатишган.
Пактиё вилоятининг ҳарбий- хавфсизлик қўмондонлик маркази яқинида бомба қўйилган автомашина портлади. Бу портлашдан кейин 4 нафар жангари қўмондонлик марказ биносига босиб кирдилар ва натижада полиция ва жангарилар ўртасида қуролли тўқнанув юз берди.
Толибон аъзолари ва полиция кучлари ўртасидаги тўқнашувлар 4 соат давом этиб жангариларни ўлдирилиши билан якунланди.
Толибон нотиғи шунингдек бу тўқнашувларда Афғонистоннинг ўнлаб полицияларини ҳалок бўлганини иддао қилди.
Бу эса шу ҳолдадирки, Толибон гуруҳининг нотиғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид бу тўқнашувларда Толибон гуруҳи аъзоларини ҳалок бўлганига ишора қилмаган.