Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғаний ўртасидаги музокараларнинг янги даври бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i19920-Абдуллоҳ_Абдуллоҳ_ва_Ашраф_Ғаний_ўртасидаги_музокараларнинг_янги_даври_бошланди
Афғонистон парламенти намояндаси ва Исломий жамият партиясининг аъзоси Абдулҳафиз Мансурнинг айтишича, Қобулда ўтган ҳафтада бери Афғонистон Миллий бирлик давлатининг етакчилари ўртасида сиёсий келишувни тўла ижро этилиши ҳақида музокараларнинг янги раунди ўтказилди
(last modified 2018-08-22T13:21:06+00:00 )
июн 19, 2017 13:21 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғаний ўртасидаги музокараларнинг янги даври бошланди
    Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғаний ўртасидаги музокараларнинг янги даври бошланди

Афғонистон парламенти намояндаси ва Исломий жамият партиясининг аъзоси Абдулҳафиз Мансурнинг айтишича, Қобулда ўтган ҳафтада бери Афғонистон Миллий бирлик давлатининг етакчилари ўртасида сиёсий келишувни тўла ижро этилиши ҳақида музокараларнинг янги раунди ўтказилди

Афғонистон парламенти намояндаси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғаний ўртасида Қобулда Миллий бирлик давлатини ташкил этиш мақсадида сиёсий келишувнинг тўла ижро этилиши учун музокараларнинг янги даври бошланиши ҳақида хабар берди. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон парламенти намояндаси ва Исломий жамият партиясининг аъзоси Абдулҳафиз Мансурнинг айтишича, Қобулда ўтган ҳафтада бери Афғонистон Миллий бирлик давлатининг етакчилари ўртасида сиёсий келишувни тўла ижро этилиши ҳақида музокараларнинг янги раунди ўтказилди.

Унинг қўшимча қилишича, хавфсизлик масаласида фақат расмийларни ўзгартириш ва тайинлаш билан иш битмайди. Балки, Афғон хавфсизлик ташкилотларининг дастурлари ва сиёсатлари ҳам қайта кўриб чиқилиши керак.