Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида портлаш содир этилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i20062-Афғонистоннинг_Ҳелманд_вилоятида_портлаш_содир_этилди
Ҳелманд вилоятида рўй берган портлаш оқибатида камида 35 киши ҳаётдан кўз юмган ва 76 киши жароҳат олган
(last modified 2018-08-22T17:51:08+00:00 )
июн 22, 2017 18:58 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида портлаш содир этилди
    Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида портлаш содир этилди

Ҳелманд вилоятида рўй берган портлаш оқибатида камида 35 киши ҳаётдан кўз юмган ва 76 киши жароҳат олган

Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида рўй берган портлаш оқибатида камида 35 киши ҳаётдан кўз юмган ва 76 киши жароҳат олган. Ҳодиса ушбу вилоятнинг Кобул банк биноси олдида қолдирилган машинанинг портлатилиши оқибатида юз берган.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳелманд вилояти ҳокимлигининг матбуот вакили ўз чиқишида шундай айтдики, бугун пайшанба куни тушликдан сўнг Ҳелманд вилоятининг марказидаги Кобул Банк филиали террорчиларнинг ҳужумига учради ва ушбу банк яқинида портлаш содир этилди.   

Аввалроқ Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида жойлашган масжид ёнида портлаш юз бергани ҳақида хабар берилган эди.