Хитой ва Қирғизистон муштарак ҳарбий тактик машғулотлар ўтказишди.
(last modified Thu, 29 Jun 2017 07:48:25 GMT )
июн 29, 2017 12:48 Asia/Tashkent

Хитой ва Қирғизистон чегара кучлари терроризм билан қарши кўрашиш мақсади билан муштарак ҳарбий тактик машғулотлар ўтказишди.

Син Хуа ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Хитой ва Қирғизистоннинг чегара кучлари ҳарбий бу тактик машғулотни Хитойнинг шимол-ғарбида жойлашган “Син Киёнг” минтақасида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” доирасида ўтказишди. Бу хабарга кўра, Хитой ва Қирғизистондан жами бўлиб 700 нафар полиция офицерлари бу тактик ҳарбий машғулотда зирҳли машиналардан фойдаланиб иштирок этишди. Хитой умумий хавфсизлик идораси бу тактик ҳарбий машғулотларни ўтказишни айирмачилик, душманлик ва терроризм билан қатъий кўраш олиб бориш учун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар сайъ-ҳаракатларининг нишонаси деб билди.

Хитойнинг Марказий Осиё республикалари билан бирга ҳарбий тактик машғулотларни ўтказишини Пекин давлатининг мазкур мамлакатлар билан жиддий режа тузиши деб талқин этиш лозим. Жумладан йил давомида Хитой ва Марказий Осиё республикалари ўртасида муштарак ҳарбий тактик машғулотларнинг ўтказилишига ишора этиш мумкин. Марказий Осиё республикалари билан экстремизм, душманлик ва терроризм билан қарши кўраш олиб бориш заминаларида муштарак ҳамкорликлар ва тактик ҳарбий машғулотларни ўтказишдан Хитой давлатининг мақсади мазкур республикалар ва Хитой чегара минтақаларида террористик гуруҳларнинг фаолият олиб боришлари ва сайъ-ҳаракатларига тўсиқлик яратишдир.

Шу сабабдан Қирғизистон президенти милодий жорий йилда амалга оширган ўзининг илк хорижий сафарида ўтган январ ойида Пекинга сафар қилди.  Бу сафарнинг мақсади ва баҳонаси ҳам Хитой ва Қирғизистон ўртасида дипломатик алоқалар барқарор этилишининг 25 йиллиги деб эълон қилинди. Ўтган январ ойида Алмазбек Атамбаевнинг Пекинга қилган сафари чоғида икки мамлакат терроризм билан қарши кўраш олиб бориш йўлида ўзларининг хавфсизлик ҳамкорликларини кенгайтириш учун келишувга келишди.      

Уша вақтнинг ўзида Пекиннинг оммавий ахборот воситалари Қирғизистон ва Хитой раҳбарларининг нақлига таяниб, Пекин ва Бишкек раҳбарларининг учрашувида икки томон терроризм, экстремизм ва айирмачиликни ўзига қамраб олган учта шайтоний кучлар билан қарши кўраш олиб боришни таъкидлашди деб хабар тарқатди.

Хитой хорижий сиёсатларида бу мавзўларнинг аҳамиятга молик эканлиги Марказий Осиё республикалари раҳбарларига сир эмас. Бунга қарамасдан Марказий Осиё республикалари, жумладан Хитой билан ўз алоқаларини кенгайтириш Қирғизистон учун катта аҳамиятга эгадир. Айниқса, Пекин давлати Хитой ер-ҳудудларининг яклихтлигини ва хавфсизлигини сақлаш учун мазкур республикалар билан чегарадош бўлган минтақаларда катта сармоя киритишни амалга ошириш учун тайёр эканлигини кўрсатди. Жумладан Афғонистон ҳамда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида мавжуд бўлган чегара минтақаларида Хитойнинг сармоя киритишига ишора этиш мумкинким, Пекин давлати Афғонистон билан Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларда кўзатиш минораларини қўриш харажотларини ўз зиммасига олди. Хитой давлати икки мамлакатнинг муштарак чегарасида террористик гуруҳларнинг фаолият олиб боришининг олдини олиш учун Қирғизистон давлати янада кўпроқ ҳарбий истиҳкомлар яратишига мойиллик зоҳир этади.

Ҳақиқат шундан иборатким, Хитой ана шу жойлардан зарар кўриши мумкин. Айниқса дунёнинг айрим мамлакатлари турли баҳоналар билан Хитойни тақсимлаш мақсадида юришади. Хитойни барча томондан тақсимлашни хоҳлайдиган Америкага қўшимча “Пантуркист” жараёнининг ҳомийлари номи остида фаолият олиб борадиган айрим гуруҳлар ҳам айрим аниқ мамлакатлар томонидан сиёсий ҳимоят этилади ва молиявий таъминланади. Хитой ҳамиша ушбу мамолакатнинг шимол-ғарбида фаолият олиб борадиган “Шарқий Туркистон” номи билан тинилган  гуруҳнинг фаолияти ва ўтган йиллар давомида бу гуруҳ фаолиятларининг ривожланишидан ўз хавотирланишини эълон қилган эди.

Хитой давлати уни террористик гуруҳ ва айирмачилик гуруҳи деб билган “Шарқий Туркистон” ҳаракати ўз мақсадини “Син Киёнг”-ни Хитой ер-ҳудудларидан ажратиш деб эълон қилган.

Табиийки, Америка, Қудс ишғолгар режими ва Пантуркист номи остидаги жараёнларнинг ҳомийлари Хитой давлатини заифлантириш ва ушбу мамлакатни тақсимлаш мақсади билан муштарак ҳамкорликларни амалга ошириш имконига эгалар. Айниқса, Американинг янги хорижий сиёсати энергетика масаласи ва иқтисодий алоқаларга қаратилган. Бу масала эса Марказий Осиё минтақасида бир томондан Россия ва Хитой ва бошқа томондан Америка ўртасидаги манфаатлар қарамақаршилигининг ортишига сабаб бўлмоқда. Масква давлат Университетиинг халқаро сиёсатлар факултетининг декани Алексей Фаненко “Аветро.ру” таҳлилий ахборот сайти билан қилган ўз сўҳбатида Америка ташқи ишлар вазири лавозимига Рекс Тиллерсоннинг тайинланиши билан Вашингтон энди Марказий Осиё минтақасидан Россия ва Хитойни ҳайдаб чиқариш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда деб,- эълон қилди.

Бундай шароитда Хитой учун Марказий Осиё республикалари, жумладан Қирғизистон билан муштарак ҳамкорлик қилиш катта аҳамиятни касб этади ва муштарак ҳарбий тактик машғулотларни ўтказиш эса Хитойнинг минтақада мавжуд бўлган айрим эҳтиёжларини қониқтириши мумкин.         

 

Ёрлиқ