Анқарада Туркия ва Қатар мудофаа вазирлари учрашди
Қатар мудофаа вазири Холид Бин Муҳаммад ал-Атия жума куни Анқарада Туркия мудофаа вазири Фикрий Ишик билан учрашди ва суҳбат ўтказди
Туркия ва Қатар мудофаа вазирлари Форс кўрфази минтақасидаги бўҳронни ўрганиб чиқишди.
Туркиянинг Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия мудофаа вазирлигидаги огоҳ манбаларнинг маълум қилишича, Қатар мудофаа вазири Холид Бин Муҳаммад ал-Атия жума куни Анқарада Туркия мудофаа вазири Фикрий Ишик билан учрашди ва суҳбат ўтказди.
Ушбу огоҳ манбанинг хабар қилишича, Туркия ва Қатар мудофаа вазирлари Анқара ва Доханинг мудофаа соҳасидаги икки томонлама алоқаларини янада кенгайтиришни ўрганиб чиқишди ҳамда Форс кўрфази минтақасидаги Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган мамлакатлар ўртасида юзага келган сўнги бўҳрон хусусида фикр алмашди.
Ушбу учрашувда Қатар ва Туркия мудофаа вазирлари Форс кўрфази минтақасидаги бўҳронни музокара ўтказиш орқали ва қисқа муддат ичида ҳал этилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтишди.
Саудия арабистони, Бирлашган араб амирлиги, Баҳрайн ва Миср давлатлари жорий йилнинг 5 июн кунидан бошлаб Қатар билан ўзларининг сиёсий ва тижорий алоқалари тўхтатишди ҳамда Қатарга қарши террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиш айби билан санкцияларни киритишди.