Афғонистоннинг Балх вилоятида содир этилган қуролли тўқнашувда талафотлар бор
июл 02, 2017 17:52 Asia/Tashkent
Балх вилоятининг Чемтал минтақасида қуролли шахсларнинг ҳужумида 13 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди
Афғонистон шимолидаги Балх вилоятининг Чемтал минтақасида қуролли шахсларнинг ҳужумида 13 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Балх вилоятининг Афғонистон парламентидаги намояндаси Гулолий Нурсафийнинг айтишича, ушбу ҳаётдан кўз юмганлар кеча шанба куни Толибонга қарашли одамларнинг Балх вилоятидаги Чемтол туманидаги масжидга қарата амалга оширган ҳужумида ўлдирилган.
Аммо Толибоннинг маълум қилишича, ўлдирилганлар Афғонистон давлатига қарашли бўлган ҳарбийлар ва қўмондонлар бўлишган. Айрим манбалар тарқатган хабарга кўра, ушбу ўлдирилган кишилар халқ ҳаракати қуролли кучларининг аъзолари бўлишган.