Абдурашид Дўстим иштирокида Афғонистон нажот олий кенгаши коалицияси ташкил этилиши кутилмоқда
Муҳаммад Муҳаққиқ бугун душанба куни ўз чишида шундай айтдики, ушбу мамлакатнинг нажот олий кенгаши коалициясини ташкил этилиши учун амалий саъй-ҳаракатлар гарчи тугамаган бўлсада
Афғонистон миллий бирлик давлати ижроия раисининг иккинчи ўринбосарининг маълум қилишича,тез орада мамлакат президентининг биринчи ўринбосари генерал Абдурашид Дўстим иштирокида Афғонистон нажот олий кенгаши коалицияси ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон миллий бирлик давлати ижроия раисининг иккинчи ўринбосари Муҳаммад Муҳаққиқ бугун душанба куни ўз чишида шундай айтдики, ушбу мамлакатнинг нажот олий кенгаши коалициясини ташкил этилиши учун амалий саъй-ҳаракатлар гарчи тугамаган бўлсада, бироқ яқин кунларда генерал Абдурашид Дўстим иштирокида ушбу мавзу кўриб чиқилади ва расман ташкил этилади.
Ўтган ҳафтада Муҳаммад Муҳаққиқ ва Балх вилоят ҳокими Ато Муҳаммад Нур ҳамда генерал дўстим шунингдек, Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний ва бошқа масъуллар иштирокида Туркияда Афғонистон нажот олий кенгаши номи остида коалиция тузишга келишиб олишган эди.