август 09, 2016 17:38 Asia/Tashkent
  • Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин
    Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин

Туркия давлат раҳбари Эрдўған бугун Фатҳуллоҳ Гюлен террорчилик ташкилотининг номуваффақ давлат тўнтарувидан кейин илк марта Россияга сафарини бошлади.

Дирлер сайти хабарига кўра, бугун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарадан Санкт Петарбургга жўнаб кетди.

Мазкур хабарга биноан,  Туркия армияси томонидан Россиянинг қирувчи учоқини уриб туширилганидан кейин Ражаб Тойиб Эрдўған илк марта Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб мулоқот ўтказади.

Туркия ва Россия президентлари Санкт- Петербургнинг маҳаллий вақти билан соат 13:00 да учрашишлари кутилмоқда.