июл 16, 2017 17:45 Asia/Tashkent
  • АҚШ қирувчи самолётлари Қундуз вилоятига ҳаво ҳужумини амалга оширди
    АҚШ қирувчи самолётлари Қундуз вилоятига ҳаво ҳужумини амалга оширди

Афғонистон маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга биноан, АҚШ қирувчи самолётлари ўтган куни кечаси Қундуз вилоятидаги Бандархонобод минтақасидаги "Хожа Машҳад" номли қизлар ўқийдиган мактабни ва шу атрофдаги уйларни нишонга олиб ҳужум қилган

Америка ҳаво кучларининг Афғонистон шимолида жойлашган Қундуз вилоятидаги қизлар ўқийдиган мактабга ва аҳоли турар жойларига қарата амалга оширган ҳаво ҳужуми оқибатида бир нечта инсон ҳаётдан кўз юмди ва оғир жароҳат олишди. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга биноан, АҚШ қирувчи самолётлари ўтган куни кечаси Қундуз вилоятидаги Бандархонобод минтақасидаги "Хожа Машҳад" номли қизлар ўқийдиган мактабни ва шу атрофдаги уйларни нишонга олиб ҳужум қилган. 

Ҳозиргача расмий манбалар ёки Афғонистон раҳбарияти ушбу ҳужум оқибатида келиб чиққан талафотлар ва тинч аҳоли вакилларининг кўрган зарарлари ҳақида аниқ маълумот тарқатишганича йўқ. Лекин, Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, ушбу ҳаво ҳужумида кўплаб ноҳарбийлар ўлдилган ва ярадор бўлган. 

Ёрлиқ