БМТнинг статистика маълумотга кўра, Кобулда ноҳарбийларниг қурбон бўлишлари икки баробар кўпайган
Ушбу қурбон бўлганларнинг 40 фоизи террорчилик портлаш ҳаракатларида ёки бўлмасам, мина ва қўл бола ясалган бомбаларнинг портлаши оқибатида ҳаётдан кўз юмган ёки ярадор бўлган
Бирлашган миллатлар ташкилотининг статистика маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида бир минг 662 нафар ноҳарбийлар ўлдирилган ва уч минг 581 нафари эса оғир тан жароҳати олган.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ томонидан тақдим этилган статистика маълумоти шуни кўрсатмоқдаки, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида тинч аҳоли вакилларининг қурбон бўлиш ҳолатлари икки баробар кўпайган.
БМТнинг Афғонистон ишлари бўйича намояндаси тақдим этган ушбу маълумотга асосан, ушбу қурбон бўлганларнинг 40 фоизи террорчилик портлаш ҳаракатларида ёки бўлмасам, мина ва қўл бола ясалган бомбаларнинг портлаши оқибатида ҳаётдан кўз юмган ёки ярадор бўлган.
2017 йилнинг биринчи 6 ойида, портлаш ҳаракатлари ва қуролли ҳужумлар ортидан 259 нафар ноҳарбий ҳалок бўлган ва 892 нафар инсон оғир тан жароҳати олган. Ушбу рақамларни ўтган йилга солиштирган 15 фоиз ортганига гувоҳ бўламиз.