Россиянинг АҚШдаги янги элчиси тайинланади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Вашингтондаги янги элчиси симматида генерал Анатолий Антоновни тайинланишига АҚШ давлатини рози бўлганлиги ҳақида хабар берди.
Россияда босиладиган "Известия" газетаси бугунги сонида, ўз номини фош бўлишини истамаган дипломатик масъуллардан бирининг сўзига таяниб қуйидагича ёзди: Вашингтон шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири муовини Сергей Рябков ва АҚШ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Томас Шеноннинг сўнги учрашувидан сўнг, Вашингтон давлати Россиянинг янги элчиси сифатида Антонов номзодлигини тасдиқлаган.
Россиянинг ушбу масуъли шунингдек Анатолий Антоновга АҚШ визасини бериш масаласи ҳам яқинда ҳал этилади деб қўшимча қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлигига қайтган бу мамлакат мудофаа вазирининг собиқ муовини генерал Антонов АҚШдаги Россиянинг ҳозирги элчиси Сергей Киселяк ўрнида тайинланади.