Афғонистон ҳудудларида мингдан ортиқ ИШИД аъзолари йўқ қилинган
Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўтган 6 ой ичида бу мамлакатнинг турли минтақаларида мингдан ортиқ ИШИД террорчи гуруҳининг аъзоларини ўлдирилганлиги ҳақида хабар берди.
Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, бугун Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи Давлат Вазирий афғон хавфсизлик кучлари ўтган 6 ой ичида бу мамлакатнинг турли вилоятларида ИШИД террористларига қарши кенг -қамровли ҳарбий амалиётлар ўтказдилар. Бу амалиётлар жараёнида бир минг 64 нафар террорчилар улар жумасидан ИШИД террорчи гуруҳининг 5 нафар етакчилари йўқ қилинди деб эълон қилди.
Вазирий ўз сўзларида Афғонистон ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳига жиддий зарбалар берилгани ва бу тероричи гуруҳни заифлашганлигига тўхталиб, амалиётлар давоимда Афғонистооннинг Нангарҳор, Кунар ва айрим шимол вилоятларида энг кўп террористлар ўлдирилди деб маълум қилди.