Россия Озарбайжон республикасига 10 та МС- 21 самолёти сотади
(last modified Wed, 10 Aug 2016 11:37:16 GMT )
август 10, 2016 16:37 Asia/Tashkent
  • Россия Озарбайжон республикасига 10 та МС- 21 самолёти сотади

Дмитрий Рогазин душанба куни Озарбайжон республикасига 10 та МС- 21 самолётининг сотилишини маълум қилди

Россия бош вазирининг ўринбосари Озарбайжонга республикасига тараққий этган самолётларнинг сотилиши ҳақида хабар берди. Масават сайтининг хабар қилишича, Дмитрий Рогазин душанба куни Озарбайжон республикасига 10 та МС- 21 самолётининг сотилишини маълум қилди. Шунингдек, Дмитрий Рогазиннинг айтишича, Озарбайжон республикаси Ан-124 ва Руслан русумли самолётларни харид қилишга қизиқиши борлиги учун яқин орада ушбу мавзу хусусида ҳам музорака ўтказилади. МС-21 русумли янги йўловчи ташиш самолёти ярим баландликдан иборат бўлган йўллар учун махсус мослаштирилган бўлиб Иркутск самолётсозлик заводида биринчи бор тақдим этилмоқда. Мазкур янги самолёт 150 дан  211 нафаргача бўлган йўловчиларни ўз ичига сиғдира олади. Ушбу йўловчи ташиш самолёти модернизация қилинган мотор ва жиҳозлар билан таъминланган.