Москва : НАТОнинг Россияга қарши ҳатти -ҳаракатлари анча камайган
(last modified Wed, 02 Aug 2017 06:55:37 GMT )
август 02, 2017 11:55 Asia/Tashkent

НАТОдаги Россия федерациясининг доимий намояндаси, НАТО сиёсатларини давом этиши билан бир пайтда бу ташкилотга аъзо кўп мамлакатлар Россияга қарши ҳатти- ҳаракатларини камайтиришган деб айтди.

Россиянинг ушбу масъулига кўра,  бу масаланинг асл сабаби НАТОга аъзо мамлакатларнинг аксариятида Россиядан қўрқитиш ғоя-ақидаларини бартараф бўлганлигидир.

НАТО ташкилотидаги Россия намояндаси Александр Грошка  Ироқ,, Югославия ва Ливияда НАТО ташкилоти томонидан олиб борилган сиёсатларага ишора қилиб, НАТОнинг бу мамлакатларга қарши уюштирган ҳужумлари  Европа ғарби мамлакатларини кенг -қамровли амалиётлардан чарчашига олиб келган деб изоҳлади.

НАТО ташкилотидаги Россиянинг доим намояндасини Россияга қарши НАТОнинг  ҳатти -ҳаракатлари аста- секинлик билан камайган деган изҳороти мавжуд воқеликлар ва ҳақиқатлар билан унча тўғри келмайди.

Дарвоқи НАТО ташкилотидаги етакчи масъуллар  Россия томонидан янги таҳдидларни давом эттирилаётганини таъкидлашмоқда. Европа Шарқидаги айрим мамлакатлар хусусан  Польша, Чехия ва Балтика минтақасида жойлашган яна  учта мамлакатларнинг Россияга қарши ҳатти ҳаракатлари, барчадан муҳимроғи Россияга қарши НАТОга аъзо мамлакталарнинг душманона позицияларини кучайтириш учун  бу ташкилотнинг энг асосий ва муҳим аъзоси сифатида бўлган АҚШ  сиёсатлари Россияга зид янги атомосфера ва ҳатти ҳаракатларни вужудга келишига замин яратган.

Сўнгги бир неча йил ичида,  яъни 2014 чи йилда Украина бўҳронларни бошланиши  ва Европа Шарқида вазиятни чигаллашгани ва сиёсийлашгани ортидан  Балтика ва Қора денгиз зонналарида НАТО ва Россия қармақаршилигини тобора ошиб боришига шоҳид бўлмоқдамиз. Бу зонналардаги мамлакатларни етакчи масъуллари ҳардоим Россия томонидан таҳдидларнинг мавжудлиги ҳақида сўз очишмоқда.

 Иккинчи жаҳон уруши пайтида  Балтика мамлакатлари ҳамда Польшанинг бир қисматини ишғол этилиши каби тарихий тажрибаларга эътибор бериб,  Россия томонидан бу мамлакатларни қайта ишғол этилишидан қўрқув ва ҳарос ҳардоим бу минтақада мавжуд бўлганлигини била олиш қийин эмас.

Аммо бошқа томондан  Европа ғарбидаги халқлар учун бу масала буткул фарқ қилади.

 Бу мамлакатлар ҳозирги шароитда  маълум бир номуносиб иқтисодий вазият сабаб  Россияга қарши кураш олиб бориш мақсадида ҳарбий харажатларни кўпайтиришга рози эмаслар.

 НАТО ташкилотидаги Россиянинг доим намояндасини Москва давлатига қарши НАТОнинг ҳатти -ҳаракатлари анча сусайган деган изҳороти эса уни  Европа Ғарбидаги мамлакатларнинг ҳозирги позицияларини инобатга олиб билдирганлигидан далолат беради.

 Швециялик ҳарбий эксперти Сон Бескот ҳам Россиядан қўрқитиш сиёсатларига ишора қилиб қуйидагича деди:  бу масалани бурттириб кўрсатиш керак эмас. Менимча  ҳарбий жиҳатдан биз таҳдидга дучор бўлмаганмиз.

Шу ҳол билан бирга  НАТОнинг расмий позицияси Россияни жиддий таҳдид қилаб кўрсатишга қаратилганлигини эсдан чиқармаслипк ерак.

 НАТО бош котиби Янис Столтенберг ҳам  сўнгги изҳороти ва позициясида  НАТО ташкилоти Россиянинг ҳарбий нуфузи ва ҳузуридан хавотирга тушганлиги туфайли  Европа шарқида кенг -қамровли ҳарбий тажҳизотлари ва ҳарбий бўлинмаларини жойлаштирган деб иддао қилганди.

Россиянинг етакчи масъуллари қарашидан  НАТОнинг оқлаб бўлмайдиган бундай ҳатти ҳаракатлари  халқаро хавфсизликни барҳам топиши ва  икки томон ўртасида ишончсизликни кўпайтиришига қўшимча   Москва давлатининг Ғарб стратегияси қаршисида  жиддий позиция тутиши ва лозим чора- тадбирларни кўриб чиқишига сабаб бўлади.

 Шунингдек  Европа шарқида ўз ҳарбий кучларини жойлаштириши  ва Шарқ томон нуфузини оширишга асосланган НАТОнинг душманона сиёсатлари  Россия давлатини ўзининг миллий доктринасида НАТОни  Россия миллий хавфсизлиги учун жиддий таҳдид сифатида баҳолашига олиб келган.

Москва давлатининг масъуллари   Россия давлатига қарши Ғарбнинг душманона сиёсатлари  тез орада ўтиб кетадиган бир вазият эмаслиги, балки  Россияга қарши НАТО, хусусан АҚШнинг доимий ҳатти -ҳаракати эканлигини таъкидлаб келишмоқда.

 

Ёрлиқ