август 10, 2017 19:30 Asia/Tashkent
  • Кобул давлати
    Кобул давлати

Афғонистон миллий ваҳдати давлатининг ижроий кенгаши Толибон ва ИШИД террористик гуруҳи Афғонистонниниг Сарипул вилоятидаги Мирзо Авланг минтақасида инсониятга қарши жиняот содир этдилар деб эълон қилди.

Ово ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Афғонистон миллий ваҳдат давлатининг ижроий кенгаши раиси нотиғининг ўринбосари  Кобулда ўтказган ҳафталик йиғилишида  Кобул давлати  Сайёд тумани яқинидаги Мирзо Авланг минтақасида тинч аҳолига нисбаттан содир этган жиноятлари учун Толибон ва ИШИД террорчи гуруҳидан уч олади деб таъкидлади.

Жовид Файсал шунингдек  Мирзо Авланг минтақасини террористлар ишғолидан озод қилиш учун афғон хавфсизлик кучларининг тайёргарлиги ҳақида хабар берди.

 У ўз сўзларида бегуноҳ инсонлар қони учун яқинда қасос оламиз ва бу минтақада оммавий қирғинлар содир этган кимсалар албатта жазоланилади деб айтди.

 

Ёрлиқ