АҚШнинг турли минтақаларида отишмалар юзага келган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i21966-АҚШнинг_турли_минтақаларида_отишмалар_юзага_келган
Отишмалар натижасида 24 киши ҳалок бўлгани
(last modified 2018-08-22T13:21:40+00:00 )
август 11, 2017 12:44 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг турли минтақаларида отишмалар юзага келган

Отишмалар натижасида 24 киши ҳалок бўлгани

АҚШнинг турли минтақаларида отишмалар юзага келган

Америкадаги қуролли зўравонликларни қайд этиш  статистик маркази ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида юзага  келган отишмалар натижасида 24 киши ҳалок бўлгани борасида хабар берган.

Мазкур марказнинг  жума куни берган маълумотига кўра, ўтган 24 соат давомида  Американинг айрим штат ва  шаҳарларида ўқ отишларнинг 109 ҳолати кузатилган ва ушбу отишмалар натижасида 24 киши ҳалок бўлиб, 109 киши тан жароҳати олишган.

Ҳар йили АҚШнинг турли минтақаларида бўладиган отишмаларда минглаб киши ҳалок бўлишади ё тан жароҳати олишади.

Расмий маълумотларга кўра, Америка аҳолисининг  қўлида қарийб 270-300 миллионгача ўқ отар қуроллари мавжуд ва  АҚШ фуқароларининг ҳар бирига биттадан  қурол тўғри келмоқда.

Инсон ҳақларини ҳимоя этувчи ташкилотлар томонидан АҚШ давлатига  қуроллар сотилишини чеклаш талаблари кўп иарталаб бўлган бўлсада, қурол-яроқ ишлаб ичқарувчи лоббиларнинг нуфузлари боис мазкур мамлакатда  бу борада бирон қонун қабул қилинмаган.