Американинг турли нуқталарида содир этилган отишмада 35 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i22090-Американинг_турли_нуқталарида_содир_этилган_отишмада_35_киши_ҳалок_бўлди
АҚШда қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш маркази бугун душанба куни ўзи ҳисоботида, ўтган 24 соат мобайнида мамлакатнинг турли штатларда рўй берган 78 ҳолатдаги отишмада камида 35 киши ўлган
(last modified 2018-08-22T13:21:42+00:00 )
август 14, 2017 13:42 Asia/Tashkent
  • Американинг турли нуқталарида содир этилган отишмада 35 киши ҳалок бўлди
    Американинг турли нуқталарида содир этилган отишмада 35 киши ҳалок бўлди

АҚШда қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш маркази бугун душанба куни ўзи ҳисоботида, ўтган 24 соат мобайнида мамлакатнинг турли штатларда рўй берган 78 ҳолатдаги отишмада камида 35 киши ўлган

Америкада қуролли зўравонликларнинг статистикасини қайд этадиган марказ АҚШнинг турли нуқталарида содир этилган отишмалар оқибатида 35 нафар инсоннинг ҳалок бўлгани ва яна 63 нафар кишининг оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берди. 

Эрон телерадио компанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америкада қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш маркази бугун душанба куни ўзи ҳисоботида, ўтган 24 соат мобайнида мамлакатнинг турли штатларда рўй берган 78 ҳолатдаги отишмада камида 35 киши ўлган ва 63 нафар инсон оғир тан жароҳати олганлиги маълум қилди.

Ушбу ҳисоботга асосан, отишмаларнинг аксарияти Виржиния, Калифорния, Пенсильвания ва Иллинойс штатларида рўй берган. Шунингдек, ушбу марказнинг маълум қилишича, ўтган 48 соат ичида Америкада 184 ҳолатда отишма содир этилган бўлиб, ушбу отишмалар натижасида 64 нафар инсон ўлдирилган ва 133 нафари эса ярадор бўлган.

Америкада ҳар йили содир этилган отишмалар натижасида минглаб инсонлар ҳалок бўлади ва оғир тан жароҳати олади.