Москва шаҳрида ИШИД террористик гуруҳининг аъзолари қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i22136-Москва_шаҳрида_ИШИД_террористик_гуруҳининг_аъзолари_қўлга_олинди
Россия хавфсизлик кучлари терактлар содир этиш мақсадида Москвага кирган ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини қўлга олишди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 15, 2017 17:47 Asia/Tashkent
  • террористик гуруҳининг аъзолари қўлга олинди
    террористик гуруҳининг аъзолари қўлга олинди

Россия хавфсизлик кучлари терактлар содир этиш мақсадида Москвага кирган ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини қўлга олишди.

Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Москва шаҳридаги транспорт, йирик бозорлар ва савдо марказларида портлаш уюштирмоқчи бўлган террорчилар гуруҳи аъзоларини қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Қўлга олинганлар орасида — жиноятга тайёргарликни бошқариб борган "Ислом давлати" эмиссари, портловчи қурилмаларни ясайдиган мутахассис ҳамда икки нафар худкуш-террорчи борлиги айтилмоқда.

Терговчилар шунингдек, портловчи моддалар ва қўлбола бомбалар ишлаб чиқариладиган лабораторияни зарарсизлантирган.

Террорчилар гуруҳи бир нафар россиялик ва уч нафар марказий осиёликдан иборат, дейилган хабарда.