Жузжон вилоятидаги Оқча туманини жангарилар қўлига ўтишидан хавотирланишлар ошган
Афғонистон шимолидаги маҳаллий идоралар масъуллари ўтказган қўшма матбуот анжуманида Толибон томонидан Жузжон вилоятидаги Оқча туманини босиб олиниши тўғрисида огоҳлантирдилар.
"Ово" ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча ўтказилганмазкур матбуот йиғилишда Жузжон вилоят ҳокими Мавлавий Лутфуллоҳ Азизий Оқча тумани хавфсизлик вазиятини хавотирланарли эканлигини таъкидлаб, Кобул давлатини ушбу туманга янги ҳарбий кучлар юборилмаганида яқин кунларда уни Толибон қўлига ўтиши тўғрисида огоҳлантирди.
Жузжон вилоят кенгаши раиси Мавлавий Абдуллоҳий Ҳаёт ва бу шаҳар полиция бошқармаси раиси Раҳматуллоҳ Туркистоний ҳам мазкур йиғилишда Афғонистон президенти Ашраф Ғанидан Оқча туманини жангарилар томонидан ишғол этилмаслиги учун янги ҳарбийлар кучларни сафарбар этишини сўрадилар.
20 кундан бери Толибон жангарилари Оқча туманини муҳосарага олган ва бу шаҳарни жангарилар қўлига ўтиши яқинлашгани айтилади.