Шимолий Корея ўртача масофага учадиган ракеталарни отишга тайёргарлик кўрмоқда
(last modified Thu, 17 Aug 2017 13:59:16 GMT )
август 17, 2017 18:59 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея
    Шимолий Корея

АҚШ Мудофаа вазирлиги ахборот манбаларидан бири сунъий йўлдош орқали олинган ввидеотасвирларга таяниб, Шимолий Кореяни ўртача масофага учадиган ракеталарни отиш учун тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берди.

Кеча СИ ЭН ЭН телеканали ҳам  АҚШ Мудофаа вазирлиги ахборот манбаси ва сунъий йўлдош орқали олинган видеотасвирларга таяниб,  Шимолий Корея бир нечта ракеталарни отишга тайёргарлик кўрмоқда деб эълон  қилди.

Ўз номини фош бўлишини истамаган ушбу манба отишининг эҳтимоли бўлган ракеталар Гуам оролини нишонгат олиши мумкин деб иддао қилди.

Бундан олдин Шимолий Корея  АҚШ ҳарбий базаси жойлашган Гуам оролини ракеталар билан нишонга олиш билан таҳдид қилганди,  аммо бу мамлакат раҳбари  ўтган сешанба куни  ҳозирча Гуам оролига ҳужум қилишни вақтинчалик тўхтатганлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ