август 19, 2017 12:12 Asia/Tashkent
  • Финляндия ғарбида
    Финляндия ғарбида

Финляндия ғарбидаги Турку шаҳрида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс полиция ходимлари томонидан яраланди.

Финляндия полицияси маълумотига таяниб Ройерз ахборот агентлиги хабарига кўра,  кеча бу мамлакатнинг Турку шаҳри кўчаларидан бирида пичоқ билан қилинган ҳужумда бир неча одамлар яраланди. Бу ҳодиса юзасидан бир нафарни қўлга олингани айтилади.

Финляндия манбаларига кўра,  бу ҳужумда тинч аҳолидан бири ҳалок бўлган. Финляндия полицияси ҳам Турку шаҳри кўчаларидан бирида пичоқ билан қилинган ҳужум ортидан Хельсинки шаҳри аэропорти ва метросида хавфсизлик чора- тадбирлар кучайтирилган деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ