Сургутда йўловчиларга қуролли ҳужум амалга оширилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i22288-Сургутда_йўловчиларга_қуролли_ҳужум_амалга_оширилди
Қўлга олиш вақтида қуролли шахс қаршилик кўрсатди. Аввалига полиция ходимлари ҳавога ўқ узиб, уни огоҳлантиришди. Шундан сўнг у отиб ўлдирилди
(last modified 2018-08-22T17:51:46+00:00 )
август 19, 2017 17:22 Asia/Tashkent
  • Сургутда йўловчиларга қуролли ҳужум амалга оширилди
    Сургутда йўловчиларга қуролли ҳужум амалга оширилди

Қўлга олиш вақтида қуролли шахс қаршилик кўрсатди. Аввалига полиция ходимлари ҳавога ўқ узиб, уни огоҳлантиришди. Шундан сўнг у отиб ўлдирилди

Россиянинг Сургут шаҳри марказида жойлашган Бажова кўчасида номаълум шахс йўловчиларга пичоқ билан ташланиши оқибатида 8 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилди.

Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:20дан 11:40 оралиғида рўй берган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар ҳужум қилувчини йўқ қилишган.

«Қўлга олиш вақтида қуролли шахс қаршилик кўрсатди. Аввалига полиция ходимлари ҳавога ўқ узиб, уни огоҳлантиришди. Шундан сўнг у отиб ўлдирилди», дейилган матбуот хизмати хабарида. 

Тарқалган суратларда ўлдирилган шахснинг белида портолвчи қурилма муляжи борлигини кўриш мумкин.

Айни вақтда ҳодиса юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.