Москва шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳининг "уяси" ни кашф этдилар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i2236
Россия хавфсизлик ташкилотлари Москва шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли бир гуруҳча марказини аниқлаб нобуд этишгани ҳақида хабар тарқатишди.
(last modified 2018-08-22T17:47:13+00:00 )
август 11, 2016 18:48 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳи Россия
    ИШИД террорчилик гуруҳи Россия

Россия хавфсизлик ташкилотлари Москва шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли бир гуруҳча марказини аниқлаб нобуд этишгани ҳақида хабар тарқатишди.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Россия хавфсизлик органлари тарқатган хабарида  бу мамлакат хавфсизлик кучлари Москвадаги 27 та биноларда ўтказилган тафтишотлар ва тинтувлар жараёнида ИШИД террорчилик гуруҳига тегишли  бир миқдор портловчи моддалар, бир нечта қурол, граната, компютер ва  телефонларни мусодара этишганини маълум қилди.

Мазкур хабарга кўра,  ИШИД терррчилик гуруҳи фойдасига ишлаб таблиғ этадиган бир гуруҳча тарқатиб юборилган.

Россия хавфсизлик кучлари февраль ойида  бу мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан Москванинг буюк шаҳарларида терактларни амалга оширмоқчи бўлган ИШИД террорчилик гуруҳининг 7 та аъзоларини қўлга олишганини маълум этганди.