Шимолий Корея Япония томонга бир нечта ракета учирди
(last modified Sat, 26 Aug 2017 12:49:56 GMT )
август 26, 2017 17:49 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея Япония томонга бир нечта ракета учирди
    Шимолий Корея Япония томонга бир нечта ракета учирди

Пентагоннинг маълум қилишича, Шимолий Корея Гавайи вақти билан соат 12:07да учта баллистик ракета учирган. Улардан биттаси деярли учирилиши билан портлаб кетган, қолган иккитаси эса кўринишича парвоз вақтида яроқсиз ҳолга келган.

Шимолий Корея 26 август, шанба куни эрталаб Япония томонга кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни учиргани ҳақида Жанубий Корея бирлашган штаб раҳбарлари қўмитаси маълум қилди. Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги хабар берди.  

Идоранинг хабар беришича, Канвондо провинциясидан учта ракета Япон денгизига қараб учирилган. Шунингдек, Жанубий Корея ҳарбийларининг маълум қилишича, ракеталар 250 километрга яқин масофани босган. 

Бундан ташқари Америка ҳарбийлари ҳам Шимолий кореяликлар ракета учирганини аниқлашган. Уларнинг маълумотларига кўра, кичик масофага мўлжалланган иккита баллистик ракетанинг учирилиши омадсиз якунланган, улардан биттаси деярли учирилиши билан портлаб кетган, қолган иккитаси эса кўринишича парвоз вақтида яроқсиз ҳолга келган. Ракеталар Япон денгизига тушган. 

Корея яриморолидаги вазият Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида алмашилган баёнотлардан сўнг кескинлашди. Шимолий Корея Американинг Андерсон авиабазаси ҳамда Апра-Харбор ҳарбий-денгиз базаси жойлашган Гуам оролига ракета учиришга ваъда берди. 

 

Ёрлиқ