Афғонистонда содир этиилган террорчилик ҳодисасида 12 киши ҳаётдан кўз юмди
(last modified Mon, 28 Aug 2017 12:50:11 GMT )
август 28, 2017 17:50 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда содир этиилган террорчилик ҳодисасида 12 киши ҳаётдан кўз юмди
    Афғонистонда содир этиилган террорчилик ҳодисасида 12 киши ҳаётдан кўз юмди

Террорчи вилоят жанубида жойлашган туманда ҳарбий автомашина ёнида ўзини портлатган

    Афғонистонда содир этиилган террорчилик ҳодисасида 12 киши ҳаётдан кўз юмди. Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти расмийлари Нава шаҳрида ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборганини тасдиқлади. Террорчи вилоят жанубида жойлашган туманда ҳарбий автомашина ёнида ўзини портлатган.

Бунинг оқибатида 12 киши қурбон бўлган, 19 киши яраланган. Сал олдинроқ Ҳилманд вилоятида ҳукумат ҳарбий бўлинмасига уюштирилган ҳужум пайтида "Толибон" террорчилик уюшмасига тегишли бўлган автомашина портлатиб юборганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳукумат вакилларининг маълумотига кўра, ҳалок бўлган кишилар орасида ҳарбийлар ва маҳаллий аҳоли ҳам бор.

Шунингдек, камида 10 киши ҳалок бўлганлиги ва саккиз киши жароҳатланганлиги ҳақида маълумот берилган эди. Хуруж якшанба куни маҳаллий вақт билан кечқурун 18:30 атрофида туманнинг Допул ҳудудида содир этилган.  “Портлашда 12 фуқаро ва ҳарбий ўлдирилди. 19 фуқаро яраланди”, - деган вилоят ҳокимияти расмий вакили. 

 

Ёрлиқ