Эрдўған НАТО томонидан ИШИД террорчи гуруҳига кўрсатилган ёрдамларни фош этди
(last modified Sat, 02 Sep 2017 06:51:42 GMT )
сентябр 02, 2017 11:51 Asia/Tashkent

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған НАТОга аъзо мамлакатлардан бири ИШИД террорчи гуруҳини қурол- яроқ билан таъминлашга асосий рол ўйнаган деб таъкидлади.

Туркия президенти  ИШИД террорчи гуруҳини қурол-яроқ билан таъминлайдиган мамлакатлар номига ишора қилмади.

Шубҳасиз НАТОга аъзо давлатлар орасида АҚШ давлати барчадан кўпроқ  террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД такфирий гуруҳи билан  ҳамкорлик қилгани ва турли жиҳатлардан бу террорчи гуруҳга кумаклашгани сир эмас.

Айни шу  масала АҚШ президентлик сайловлари жараёнида асосий   номзодлар Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп ўртасида кўп баҳс -мунозараларни келтириб чиқарганди.

Дарвоқи  АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Хиллари Клинтон  ҳам АҚШ давлати  ислом динига зарба бериш, бу диннинг кенгайиб боришини олдини олиш ҳамда  Ўрта Шарқда ўзи назарга тутган мақсадларни амалга ошириш учун  ИШИД террорчи гуруҳини ташкил  қилганини бир неча маротаба тан олганди.

Ҳаққатан ҳам АҚШ давлати иккиёқлама стратегияси билан дунёнинг турли минтақа ва бурчакларида хусусан Ўрта Шарқда ноқонуний истак- хоҳишлари ва мақсадларини амалга оширишга уриниб келмоқда.

Ироқ ва Сурия ҳудудларида террорчи гуруҳларга молиявий ва қурол- яроқ ёрдамларни етказиб беришда ҳардоим турли хил ақида ва хулосалар мавжуд бўлгган. Шу сабабдан  аксарият тадқиқотчи ва экспертлар , зиёлилар ва мухбирлар  ушбу муҳим мавзунинг асли илдизини топиб, аниқлаш пайидалар.

Бу масалага алоқадор бўлган айрим ҳужжатлар ва факт -далиллар  жумласидан  Булғористонда чоп этиладиган "Труд" газетаси мухбири Диляна Гайтанжиеванинг сўнги ҳисоботига  ишора қилиб мумкин.

Булғористонлик ушбу мухбир аёл , АҚШ, сионистик режим , Саудия Арабистони ва БААнинг  НАТО ва АҚШ жосуслик ташкилотлари томонидан бошқариладиган ИШИД  ва Алқоида террорчи гуруҳларига қурол -яроқ етказиб беришга оид махфий лойиҳаларини фош этиб берган.

Хонум Диляна Гайтанжиева шунингдек ИШИД террорчи гуруҳига қайси давлатлар томонидан қурол -яроқ етказиб берилаётганлигини фош этишга асосланган ушбу ҳисобот ва мақолаларни чоп этганидан кейин ишдан ҳайдалгани айтилади.

Мазкур  мақолаларда  шунингдек  бу заминда яъни террорчи гуруҳларга қурол- аслаҳа етказиб бериш жараёнида  Илҳом Алиев давлатининг роли ҳамда унинг ёрдамларига алоҳида ишора этилган.

Булғористонлик ушбу журналистнинг айтишича, ўтган 3 йил мобайнида  бутун дунёнинг турли ва нотинчликлар ҳукм сураётган  минтақаларига қурол- яроқ етказиб бериш мақсадида 350 маротаба парвозлар амалга оширилган. Бу орада Озарбойжон президенти Илҳом Алиев давлатига тегишли самолётлар ҳам  дипломатик парвозлар қолабида  кўп миқдордаги қурол- яроқларни террорчи гуруҳларга етказиб берганлар.

Унинг айтишича,  "Силк вей Эйрлайнез" номли Озарбойжон ресбпубликасини давлат авиакомпанияси  террорчиларга қурол -яроқ етказиб бериш учун Исроил, АҚШ, Арабистон ва БАА ёрдами билан дипломатик парвозларни амалга оширилган экан.

Бу орада  Туркия давлатини ҳам террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД террорчи такфирий гуруҳига кўп ёрдамлар етказган ва таъсирчан хизматлар кўрсатган мамлакатлар қаторида бўлганига шубҳа йўқ.

Ҳаққатан ҳам Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған  шундай бир ҳолда  НАТО томонидан ИШИД террорчи гуруҳига кўрсатилган ёрдамлардан сўз очмоқдаки,  Бағдод ва Дамашқ давлатларининг масъулларининг айтишича, Анқара давлати ҳам  Сурия ва Ироқда тинч аҳоли ва бегуноҳ инсонларни оммавий қирғин этилишида шерик бўлиб рол ўйнаб келган.

Ёрлиқ