Мьянмадаги роҳингия мусулмонларининг Бангладешга қочишлари янада авж олди
Ракхайн штатини тарк этиб, Бангладешга бошпана излаб кетишга мажбур бўлаётган роҳингя мусулмонларининг сони 90 минг кишидан ортди
Бангладешга қочиб ўтган роҳингя мусулмонлари сони 90 мингдан ортди. Август ойида авж олган роҳингя муаммоси Мьянмада қисқа давр ичида мусулмон динига эътиқод қилувчи 400 нафардан ортиқ кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлди.
Прес ТВ телеканали тарқатган сўнгги хабарга кўра, Ракхайн штатини тарк этиб, Бангладешга бошпана излаб кетишга мажбур бўлаётган роҳингя мусулмонларининг сони 90 минг кишидан ортди. Жами 1,1 миллион кишидан ташкил топган роҳингялар мамлакатнинг 90 фоизи буддистлардан ташкил топган Мьянма (аввалги Бирма) давлатида истиқомат қилиб келган. Ўтган йил октябрь ойидан буён қўшни Бангладешнинг Кокс Бозор тумани 150 минг роҳингяга янги ватан бўлиб қолмоқда.
БМТ Қочқинлар бўйича Олий Комиссар матбуот котиби рохингя мусулмонлари 25 август куни зўравонликлар бошланганидан сўнг оммавий равишда Бангладешга қочишга мажбур бўлганларини айтди. Қочқинлар ҳарбийлар ва будпарастлар Рохина вилоятига ҳужум қилганларини ва тинч аҳолини қиришни бошлаганларини айтмоқдалар. 2012 йилда будпасрастлар ва рохингя мусулмонлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида юз минг мусулмон мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.