Эрон давлати Мянма мусулмонларини оммавий қирғин этилишини тўхтатишни таъкидламоқда
Мянманинг роҳинга минтақаси мусулмонлари бу мамлакат жомеасининг бир қисми сифатида сўнгги кунларда махсус ташкил этилган ва уюшган янги зўравонликлар ва ҳужумларга дучор бўлмоқда.
Мянма ғарбидаги Ракхайн вилоятининг турли минтақаларида роҳинга мусулмонларининг манзиллари ва қишлоқларига ўт қўйилиши, шунингдек Мянма давлат аскарларининг мусулмонларга нисбатан содир этаётган ваҳшиёна жиноятларини давом этиши билан, роҳингиялик қочқинлар ва овораларининг сони тобора ортиб бормоқда.
Мянма давлати бир миллиондан ортиқ роҳинга мусулмонларни ноқонуний муҳожир деб билади ва уларга фуқаролик ижозатини беришдан воз кечиб келмоқда.
Бундай инсониятга зид сиёсатлар билан Ракхайн вилояти 2012 чи йилда Мянма армиясининг ваҳшиёна ҳужумлари майдонига айланганди. Уша пайтда ҳам фанат ва радикал буддавийлар бу минтақа мусулмонларини оммавий қирғин этишганди.
Аммо сўнгги ойларда фанат будавийлар яна бир бор мусулмонларнинг мол- мулкини талон -тарож қилиш ва эгаллаш мақсадида роҳинга мусулмонларини оммавий қирғин этишни бошлаган.
Душанбе куни Эрон ташқи ишллар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам ушбу инсоний фожеаларни тўхтатиш учун масаҳатлашувлар ва саъй -ҳаракатлари давомида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу, Малайзия ташқи ишлар вазири Анифа Аммон ва Индонезия ташқи ишлар вазири Ретро Марсудийлар билан алоҳида телефон орқали суҳбатларида роҳинга мусулмонларига қарши зўравонликларни тўхтатиш учун исломий мамлакатларнинг амалий ҳатти -ҳаракати ва чора тадбирлар кўриб чиқишини сўраганди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек телефон орқали ушбу суҳбатида исломий мамлакатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан лозим чора- тадбирлар кўриб чиқилиши ва мувофиқлаштирилишини қўллаб қувватлаш учун Эрон давлатини тайёр эканлигини эълон қилди.
Айтиш керакки 25 августдан бери Бирма яъне Мянманинг радикал буддавийлари мусулмонларга қарши янги жиноятлари содир этишни бошлаган.
Бирма ҳарбий кучлари қарийб юзлаб нафар мусулмонни ўлдиришди.
Бирма ҳарбий ва хавфсизлик кучлари роҳинга мусулмонларига қарши янги жиноятларни содир этишди ва юзлаб нафар мусулмонни ўлдиришди.
Мусулмонларга қарши Бирма ҳарбий кучларининг амалиётлари Рохайн вилоятида 10 кун олдин бошланган эди ва ҳалигача давом этмоқда.
Рохайн вилояти 2012 йилдан бошлаб Бирма ҳарбийлари ва радикал буддоийларнинг роҳинга мусулмонларига қарши тўқнашув майдонига айланган.
Ҳозиргача ушбу ҳужумлар натижасида Бирманинг кўплаб мусулмонлари ўлдирилган ва ўн минглаб мусулмонлар яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлишган.
Ракхайн штатини тарк этиб, Бангладешга бошпана излаб кетишга мажбур бўлаётган роҳингя мусулмонларининг сони 90 минг кишидан ортди
Бангладешга қочиб ўтган роҳинга мусулмонлари сони 90 мингдан ортди. Август ойида авж олган роҳингя муаммоси Мьянмада қисқа давр ичида мусулмон динига эътиқод қилувчи 400 нафардан ортиқ кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлгани айтилади.
Прес ТВ телеканали тарқатган сўнгги хабарга кўра, Ракхайн штатини тарк этиб, Бангладешга бошпана излаб кетишга мажбур бўлаётган роҳингя мусулмонларининг сони 90 минг кишидан ортди. Жами 1,1 миллион кишидан ташкил топган роҳингялар мамлакатнинг 90 фоизи буддистлардан ташкил топган Мьянма (аввалги Бирма) давлатида истиқомат қилиб келган. Ўтган йил октябрь ойидан буён қўшни Бангладешнинг Кокс Бозор тумани 150 минг роҳингяга янги ватан бўлиб қолмоқда.
БМТ Қочқинлар бўйича Олий Комиссар матбуот котиби рохингя мусулмонлари 25 август куни зўравонликлар бошланганидан сўнг оммавий равишда Бангладешга қочишга мажбур бўлганларини айтди. Қочқинлар ҳарбийлар ва будпарастлар Рохина вилоятига ҳужум қилганларини ва тинч аҳолини қиришни бошлаганларини айтмоқдалар. 2012 йилда будпарастлар ва рохингя мусулмонлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида юз минг мусулмон мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳам бундан олдин Исломий ваҳдат 30 чи конференциясининг меҳмонлари билан учрашганида, Осиё шарқидаги Мянма мамлакатидан Африка ғарбидаги Нигериягача зўравон қудратлар фитна -низоларининг натижасидир деб таъкидладилар.
Роҳинга мусулмонларини ваҳшиёна тарзда оммавий қирғин этилиши БМТнинг устави ва инсон ҳуқуқларининг асосий ҳужжатларига зид бўлганига шубҳа йўқ.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши Мянма мусулмонларининг энг мазлум халқ деб номлагани билан аммо мусулмонларни оммавий қирғин этилиши олдини олиш учун Мянма давлатига босим ўтказиш зарурлиги сезилади. Бундай ҳатти- ҳаракатларида ислом дунёси хусусан исломий мамлакатларининг алоҳида рол ўйнаши кераклиги таъкидланган.