ИШИДнинг уруш  вазири ӯлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i23029-ИШИДнинг_уруш_вазири_ӯлдирилди
ИШИДнинг уруш  вазири Суриянинг Дейр-оз зор шаҳрида ӯлдирилди.
(last modified 2018-08-22T17:52:02+00:00 )
сентябр 08, 2017 21:42 Asia/Tashkent
  • Гулмурод Ҳалимов
    Гулмурод Ҳалимов

ИШИДнинг уруш  вазири Суриянинг Дейр-оз зор шаҳрида ӯлдирилди.

РФ Мудофаа вазирлигидаги манбанинг айтишича Россия қирувчи самолётларининг Суриядаги Дейр оз зор шаҳрига уюштирган ҳужумлари натижасида ИШИДнинг уруш вазири ва бу террорчилик ташкилотининг амирларидан бири ӯлдирилган.

"Форс"  ахборот агентлигининг хабарига кӯра РФ Мудофаа вазирлиги  бугун  Суриянинг Дойр оз зор минтақасида ҳарбий амалиёт ӯтказганини ва бу амалиёт натижасида ИШИДнинг уруш вазири Гулмурод Ҳалимов, "Дейр-оз-зор амири" Абу Муҳаммад Аш-Шамоли ҳамда бу террорчи ташкилотнинг 40 нафар аъзоси   ӯлдирилганлигини маълум қилган.

 Августнинг охирги ҳафталарида Сурия ҳукумат қўшинларининг Суриянинг шарқий қисмидаги муваффақиятли ҳаракатлари ортида АҚШ махсус хизматларига бўйсунувчи бир неча дала қўмондони Дайр-оз-Зордан хавфсиз ҳудудларга кейинчалик уларнинг тажрибаларидан бошқа йўналишларда фойдаланиш учун олиб чиқиб кетилган.

Маълумотларга кўра   Дайр-оз-Зордан   АҚШ вертолётлари билан ИШИДнинг 20 га яқин дала қўмондони ва уларга яқин жангарилар олиб чиқилган.