АҚШ Баҳрайнга салкам 4 млрд долларлик қурол сотмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/world-i23055-АҚШ_Баҳрайнга_салкам_4_млрд_долларлик_қурол_сотмоқчи
Америка Давлат департаменти Баҳрайнга F-16 қирувчиси, шунингдек, бошқа қурол-яроғларни тахминан 4 млрд долларга сотиш бўйича ташаббусни маъқуллади
(last modified 2018-08-22T17:52:02+00:00 )
сентябр 09, 2017 17:37 Asia/Tashkent
  • АҚШ Баҳрайнга салкам 4 млрд долларлик қурол сотмоқчи
    АҚШ Баҳрайнга салкам 4 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Америка Давлат департаменти Баҳрайнга F-16 қирувчиси, шунингдек, бошқа қурол-яроғларни тахминан 4 млрд долларга сотиш бўйича ташаббусни маъқуллади

    АҚШ Баҳрайнга салкам 4 млрд долларлик қурол-яроғ сотмоқчи. АҚШ Давлат департаменти Баҳрайнга F-16 қирувчиси, шунингдек, бошқа қурол-яроғларни тахминан 4 млрд долларга сотиш бўйича ташаббусни маъқуллади.

Бу ҳақда мамлакат мудофаа ҳамкорлиги ва хавфсизлик бўйича агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Форс ахборот агентлигининг маълум қилишича, ҳукумат дастури доирасида, жумладан, 2 миллиард 700 миллон долларга 19 та F-16V қирувчи самолёти, 27 миллион долларга TOW танкларга қарши ракеталар мажмуаси ва 60 миллион долларга патруль катерлари етказиб берилиши режалаштирилган.

Мазкур сотувдан кўзда тутилган мақсад Баҳрайннинг минтақавий таҳдидларни тийиш ва мудофаасини мустаҳкамлаш имкониятини оширишдан иборат экани билдирилмоқда.