Қозоғистонда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 24 мамлакат президентлари ва юқори мартабали намояндалари иштирокида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, мазкур саммитнинг очилиши маросимида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев муштарак илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун исломий мамлакатлар ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтириш зарурлигига ишора қилиб, риёзиёт, нужум ва тиббиёт каби муҳим соҳалардаги янги илмларнинг аксарияти мусулмон олимлари ва донишмандлари хизматларининг натижаси бўлган аммо айни шу имллар бугунги кунда Ғарб давлатларининг илм ва иқтисодиёт системасига хизмат қилмоқда деб айтди.
Нурсултон Назарбоев ислом дунёсининг сўнги ўзгаришларига тўхталиб, ислом дунёси ўта қийин синовга дучор бўлган. Экстремистик ақидаларнинг таъсири ва зарари ислом оламини кўп муаммолар билан юзмаюз этган деб айтди. У ўз сўзларида афсус билан айтганда бугунги кунда ислом оламидаги қолоқликда дин ва мазҳабни айблашга уринаётган кимсалар ҳам кам эмас, ваҳоланги бугунги илмларнинг аксарияти мусулмон олимларининг саъй ҳаракатлари ва хизматларининг натижасидир деб қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам ушбу саммитда сўзлаган нутқида исломий мамлакатлар ислом душманлари ва урушқоқ зўравон қудратларнинг барча фитна низоларини айланиб ўтиши билан исломий мамлакатлар ўртасида илмий, технологик ва бошқа соҳаларидаги ҳамкорликларини кенгайтириш йўлида саъй ҳаракат қилишлари керак деб айтди. Руҳоний шунингдек ислом дунёсини бугунги дунёниг муҳим ва таъсирчан қисмати эканлигига ишора қилар экан, ислом оламининг қудрати, тараққиёти ва мустаҳкамлиги дунёда ривожланиш қудрат ва юқори потенсиалга сабаб бўлади,аксича ислом оламининг заифлиги ва нотинчлиги дунёда изчил тинчлик, кўптомонлама тараққиёт ва таъсирчан ҳамжиҳатликни яратилишига салбий таъсирини етказади деб аниқлик киритди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқини исломдан олдин ва исломдан кейинги маданият ва цивилизацияларда инсоният тарихидаги илм ва маданият соҳасининг илғори эканлигини алоҳида қайд этди.
У ўз сўзларида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг илм-фан ва технологияларга доир саммити турли тармоқларда исломий мамлакатлар ўртасидаги конструктив ҳамкорилкларни юксалтирилишига замин яратади деб айтди
Остонада ўтказилган ушбу саммитда исломий мамлакатлар раҳбарлари ва вазирлари томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 10 йиллик яъне 2016 -2026 йиллар ичидаги илм ва технология соҳасидаги ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Ўзбекистон раҳбари Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар мавзусидаги саммитида чиқиши вақтида ислом дунёси жаҳон илм ва тамаддунига қўшган ҳиссаси билан ҳақли равишда фахрланиши мумкинлигини айтган.
Тан олиш керак, айни вақтда мусулмон дунёсининг кўплаб мамлакатлари ривожланган давлатларга нисбатан фан ва технологиялар соҳасида анча ортда қолмоқда. Масалан, дунёнинг энг яхши 500 университети рейтингига бизнинг ташкилотимиз иштирокчи давлатларининг атиги 11та ОТМлари киритилди. 2015 йилда ИҲТ давлатларидан патент олиш бўйича берилган аризалар сони бор-йўғи 1,9%ни ташкил қилган", — деган Мирзиёев.
"Таассуф билан айтмоқ жоизки, бой табиий ресурслар ва молиявий салоҳиятга эгалигига қарамай, мусулмон давлатларининг аксарияти инновацион ғоялар ва технологияларни иқтисодиёт соҳасига жорий этиш борасида фаоллик кўрсатмаяптилар", — деб қўшимча қилган Мирзиёев.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари мазкур саммит якунида чиқарган муштарак баёнотида Мянмада зўравонликларни тўхтатиш ҳамда бу мамлакат мусулмонларига инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш зарурлигини таъкидладилар.