Лондон метросида содир этилган портлашни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди
Таъкидланишича, қўлга олинган шахс - 18 ёшли йигит. Полициянинг ўзи қўлга олиш жараёнини тергов доирасидаги «жуда муҳим» ҳолат бўлганини қайд этган.
Британия полицияси Лондон метросидаги теракт иши доирасида 18 ёшли гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда Лондон ҳуқуқ-тартибот идоралари сайтида хабар берилган. Таъкидланишича, қўлга олинган шахс - 18 ёшли йигит. Полициянинг ўзи қўлга олиш жараёнини тергов доирасидаги «жуда муҳим» ҳолат бўлганини қайд этган. Полиция маълумотларига кўра, йигит Британия жанубидаги Дувр порт шаҳрида, терроризм билан кураш бўйича қонун доирасида ушланган.
У яқин орада Лондон полицияси бўлинмасига олиб келинади. Баёнотда кўрсатилишича, қўлга олиш полиция ишини кучайтиришига олиб келади, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари батафсил маълумот беришдан бош тортишган. Полициянинг қўшимча қилишича, уларга гувоҳлар теракт жойидан 77 та фото ва видеони тақдим этишди.
Кеча Лондон метросида портлаш юз берган эди. Шундан сўнг Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй фавқулодда йиғилиш ўтказиб, портлаш эса теракт сифатида баҳоланди. Лондон метросидаги портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.