Остона шаҳрида бўлиб ўтган Сурия бўйича музокараларнинг олтинчи босқичи
Учта мамлакат яъни Туркия, Россия ва Эрон ислом жумҳурияти ушбу вилоятда кескинлик юмшатилган вазиятни ва ўқ отишни тўхтатиш бўйича ўрнатилган тартибни назорати қилишади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Остона шаҳрида бўлиб ўтган Сурия бўйича музокараларнинг олтинчи босқичи”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Суриянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий намояндаси Башор ал-Жаъфарий ва Остона шаҳрида Сурия бўйича ўтказилган музокараларнинг олтинчи босқида иштирок этган Дамашқ ҳайъатининг раиси 15 сентябр куни ушбу йиғилишнинг поёнига етганлиги ҳақида хабар берди ва Остона учрашувида Эдлиб вилоятида кескинлик юмшатилган минтақаларни барпо этишга келишиб олингани ҳақида маълум қилди. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Суриядаги можарога ечим топиш бўйича музокараларнинг олтинчи босқичи 14-15 сентябр кунлари ўтказилди. Музокаралар сулҳга кафолатчи давлатлар ишчи гуруҳларининг учрашувлари билан бошланган. Ушбу йиғилишда Эрон ислом жумҳурияти, Туркия ва Россия давлатининг намояндалари шунингдек, Сурия давлати вакиллари ва Сурия мухолифатидаги қуролли исёнчилар ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия ишлари бўйича доимий намояндаси Стефан дей Мистуро қатнашди. Остонада Сурия бўйича музокараларнинг олтинчи босиқичининг ўтказилиши Туркия, Эрон ва Россия федерацияси ўртасидаги алоқаларнинг юксалиш ва ривожланиш даврига тўғри келди.
Бошқа томондан эса, Сурия армияси ва Сурия иттифоқчилари ҳам террорчиларга қарши урушларда улкан ва муҳим ғалабаларни қўлга киритишмоқда. Жумладан Дейрзур вилоятида қўлга киритилган катта ютуқлар шунингдек ушбу вилоятнинг ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этилиши бўлди. Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия бўйича ўтказилган музокараларнинг олтинчи босиқичининг энг муҳим ютуқларидан бири бу кескинлик юмшатилган янги бир минтақанинг ташкил этилиши деб аташ мумкин. Ушбу бўҳронли вазиятга барҳам бериш ва кескинлик юмшатилган минтақа Эдлиб вилоятида жорий этилади. Учта мамлакат яъни Туркия, Россия ва Эрон ислом жумҳурияти ушбу вилоятда кескинлик юмшатилган вазиятни ва ўқ отишни тўхтатиш бўйича ўрнатилган тартибни назорати қилишади. Остонада бўлиб ўтган Сурия бўйича музокаларнинг олтинчи босқичининг якунида эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, мазкур учала мамлакатнинг ҳарбий кучлари Сурия давлатига қарашли бўлган ҳарбийлар ва мухолифатдаги гуруҳлар ўртасида тўқнашув бўлишини олдини олиш мақсадида масофани сақлаган ҳолда ушбу минтақада жойлашиб олади.
Эндиликда, Сурияда кескинлик юмшатилган минтақалар 2017 йилнинг май ойида Остонада ўтказилган музокараларнинг тўртинчи босқичига асосан ташкил этилган бўлиб, ушбу минтақалар 4 тага ортди. Суриянинг Эдлиб вилоятининг айрим минтақалари, Дамашқ, Ҳумс, Шарқий Ғута вилоятининг бази ҳудудлари шунингдек, Лозеқия, Ҳалаб, Ҳамо вилоятининг айрим секторлари ва Даръо ҳамда Қанитра минтақалари кескинлик юмшатилган минтақаларга киради. Ушбу юмшатилган минтақалар олти ойга мулжалланган бўлиб, мазкур белгиланган муддат вазиятга қараб узайтирилиши ҳам мумкин. Дарҳақиқат, Остонада Сурия бўйича ўтказилган музокараларнинг олтинчи босқичининг ютуқларидан яна бири, бундан олдинроқ барпо этилган кескинлик юмшатилган минтақаларда ушбу вазиятни давом эттиришга келишиб олиниши бўлди. Ушбу келишув, мазкур минтақаларда зўравонликларнинг камайишида катта таъсирга эга бўлди ва ушбу кескинлик юмшатилган минтақаларга қаратилган лойиҳаларнинг муваффақиятли эканлиги яна бир бор эътироф этилди. Остона олти учрашувининг муҳим ютуқларидан яна бири бу Эрон, Россия ва Туркия ўртасида кескинлик юмшатилган тўрта минтақаларда тўқнашувларни олдини олиш ва юзага келган кескинликни бостирувчи кучлар фаолиятини мувофқилаштириш мақсадида, мувофиқлаштирув марказини ташкил этиш бўлди.
Шунингдек, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Суриядаги можароларга ечим топиш бўйича музокараларнинг олтинчи босқичида иштирок этувчи томонлар Суриянинг истиқлолини ва суверенитетини сақлаб қолишга ҳамда терроризмга қарши курашнинг давом этишини таъкидлашди. Ушбу мавзу Остона олти музокарасининг сўнги баёнотидаги тўртинчи бандида очиқ ойдин қайд этилганки, кескинлик юмшатилган туманларни ва минтақаларни ташкил этиш ҳар қандай шароитда ҳам Сурия араб республикаси ерларининг яхлитлиги ва бутунлиги ҳамда мустақиллиги шунингдек ҳукуматига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди ва путур етказмайди. Ушбу мавзу Сурияни парчалаш ва тақсимлаб юборишга қаратилган режалар ва лойиҳарнинг барҳам топганлигидан дарак беради. Бу эса Башар Асаднинг Сурия давлати бошлиғи сифатида яна ўз фаолиятини давом эттиришидан далолат беради. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Суриядаги можароларга ечим топиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи 2017 йил январ ойида ўтказилган эди. Шунингдек мазкур музокараларнинг иккинчи босқичи феврал ойида, март ойида эса учинчи босқичи, май ойида тўртинчи босқичи ва бешинчи учрашув эса июн ойида ўтказилди. Мазкур музокараларнинг еттинчи босқичи октябр ойининг охирларида ўтказилиши режалаштирилган.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.