БМТ Бош котиби Мянма ташқи ишлар вазирини танқид қилди
БМТ Бош котиби Мянма давлати ва бу мамлакат ташқи ишлар вазири роҳингиялик муслумонларга қарши уюштирилаётган ваҳшиёна ҳужумларни тўхтатишлари керак деб айтди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, БМТ бош котиби Антонио Гуттериш сўзлаган нутқида, Мянма ташқи ишлар вазири Аун Сан Су Чжи томонидан лозим чора- тадбирлар кўриб чиқилмаганида, бу мамлакатдаги инсоний вазият янада мураккаблашади деб қўшимча қилди.
Гуттериш ўз сўзларида Аун Сан Су Чжи ва Мянма давлати роҳингиялик мусулмонларга қарши даҳшатли ҳужумларни тўхтатишлари керак. Бундан олдин ҳам БМТдаги инсон ҳуқуқлари олий комиссари Зайд Раъд Ал-Ҳусейн ҳам Мянма армиясининг ҳужумлари ва жиноятларини этник тозалаш деб баҳолаганди.