Афғонистон армиясининг амалиётида 46 нафар жангари йўқ қилинди
Ўтган 24 соат ичида Афғонистон армияси томонидан бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган амалиётида жами 46 нафар жангари ҳалок бўлган ва яна 18 нафари эса ярадор бўлган
Афғонистон мудофаа вазирлиги ўз баёнотида мамлакат армиясининг амалиётларида ўтган 24 соат мобайнида 46 нафар жангари йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
Синхва агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги душанба куни билдирган баёнотида шундай маълум қилганки, ўтган 24 соат ичида Афғонистон армияси томонидан бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган амалиётида жами 46 нафар жангари ҳалок бўлган ва яна 18 нафари эса ярадор бўлган.
Шунингдек ушбу баёнотга асосан, Афғон хавфсизлик кучлари турли минтақаларда жангари гуруҳларнинг 18 та махфий яширинадиган жойларини ҳам йўқ қилган.