АҚШ Баржомга зарба бериш учун МАГАТЕни суиистеъмол қилмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/world-i24039-АҚШ_Баржомга_зарба_бериш_учун_МАГАТЕни_суиистеъмол_қилмоқчи
Баржомга қарши сиёсатлари чорчубасидаги АҚШ давлатининг янги ҳатти ҳаракатлари МАГАТЕга босим ўтказиш йўли орқали ўз мақсадларини амлага оширишида янада ошкор бўлмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 30, 2017 12:25 Asia/Tashkent

Баржомга қарши сиёсатлари чорчубасидаги АҚШ давлатининг янги ҳатти ҳаракатлари МАГАТЕга босим ўтказиш йўли орқали ўз мақсадларини амлага оширишида янада ошкор бўлмоқда.

Пайшанба куни БМТдаги АҚШнинт доим намояндаси Ники Хейли  чиқарган баёнотида, Эрон ислом жумҳурияти ўз  ҳарбий таъсисотларини текшилиришига ижозат беромаётир, ҳол буки, МАГАТЕ  қонунлари асосида  ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган таъсисотлар ўртасида ҳеч қандай фарқ бўла олмаслиги керак, эълон қилди.

У ушбу баёнотида Россия давлатини  Эроннинг ҳарбий таъсисотларини текиширишни кучайтиришни олдини олишда айблаб чиқди

Хейли ўз сўзларида  айрим мамлакатларни  МАГАТЕ текширувлари қаршисида Эронни ҳимоя қилишга уринаётганлиги назарга ташланмоқда. Текширувлар ва назоратлар бўлмаганида ядровий келишув асоссиз ва мантиқсиз   ваъдадан ўзга нарса эмас деб айтди.

МАГАТЕ бош директори Юкия Амано ҳам ўтган ҳафта  ушбу босимлар ортидан  Баржом комиссиясидан  бу масаларини аниқлаш ва шаффоф қилишини сўраган.

Аманонинг ушбу  позициясига қарши кўрсатган аксиламалида Россия федерацияси МАГАТЕ бу масала борасида ўз нуқтаи назарини билдиришда ҳаққи  йўқ ва МАГАТЕ бош директори ҳам  тайинланган вазифалар асосида  Баржом борасида ўз  позициясини эълон қилиши керак деб таъкидлади.

Бир ой олдин ҳам БМТдаги АҚШ намояндаси  Венага қилган сафари жараёнида  МАГАТЕ бош директори билан учрашиб, бу халқаро ташкилот ишларида АҚШ давлатининг ошкора тарзда аралашишини яна бир бор исботлаб берганди.

БМТдаги АҚШ намояндаси шунингдек  бошқа айрим давлатлар  гумон қилаётгани  дек  Эрон давлати Баржом дастури чорчубасида амал қилгани йўқ ва лозим  қоидаларни ҳам риоя қилмайди деб иддоа қилди.

Ники Хейли ўз сўзларида  Эрон 3 та мавзу доирасида бу қоидаларни риоя қилиши керак деб иддлао қилди.

Ники Хейлийнинг иддаосига кўра, бу қоидаларнинг биринчиси худди келишув, иккинчи БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 чи резолюцияси ва уччинчиси  АҚШ ва бу мамлакат конгресси ўртасида  алоқаларнинг кузатувчиси бўлган Коркар-Кардин қонуни номли АҚШ конгрессининг қонуни экан.

Унинг бундай  позицияси эса  АҚШ давлатини  ўз истак- хоҳишлари асосида Баржом дастури борасида янги қоидаларни таклиф қилиш пайида бўлганидан далолат бермоқда.

Аммо Трампни  МАГАТЕ позициясини ўзи хохлаган ва АҚШ сиёсатлари асосида  тарзда ўзгартириши баҳсли бир мавзу бўлиб қолмоқда. АҚШ бу заминда фақат Россиянинг эътирозлари ва мухолифати билан юзмаюз бўлгани йўқ, балки  бу масала кўп сиёсий доиралар ва ҳатто АҚШ ичкарисидаги сиёсий доираларнинг хавотирланишига сабаб  бўлмоқда.

Халқаро ва ядровий хавфсизлик ишларидаги АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Томас Кантери Ман ҳам  Эрон давлатини Баржом дастурини риоя қилишини баҳолаш учун МАГАТЕнинг ҳисоботларини энг муҳим ва  аосссий меъёр эканлигига тўхталиб,  Теҳронга қарши асосссиз иддаолар лойиҳаси  халқаро миқёсида АҚШ давлатини изоляцияга тушиши билан якунланиши мумкин деб огоҳлантирган.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини ҳам  олдинроқ  Эрон ядровий келишувини қўллаб қувватлаб, Баржом дастурини  БМТ резолюцияси томонидан ҳимоя этилган ва МАГАТЕ томонидан тасдиқланган халқаро миқёсидаги келишув ҳисобланади деб эълон қилганди.

Ройтерз ҳам тарқатган хабарида, Трампни Баржомга қарши сиёсатлари  Европа ва АҚШ ўртасидаги ихтилофлар ва ўз навъидаги ажралишга боис бўлиши мумкин деб ёзди.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири  агар Америка Баржом келишувидан чиқса.Эрон ҳам янги  йўлларни ўзи учун танлайди деб айтди.

Муҳаммаджавод Зариф "Ал-Жазира" телеканали билан қилган суҳбати давомида деди: Америка ядровий келишувга агар  амал қилса, яхшироқ мавқега эга бўлиши мумкин.

Эрон ва 5+1 гуруҳи ўртасида эришилган Баржом келишуви 2016 йилнинг январ ойида ижро босқичига кирган. Бироқ Америка ушбу келишувни бажармасликка ҳаракат қилмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазири ушбу суҳбат давомида Қатарга қарши Саудия Арабистонининг сиёсатлари ҳамда минтақада субот ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги Эрон ҳаракатларига Арабистон ва БАА нинг ушбу сиёсатлари  салбий таъсир кўрсатишига  ҳам ишора қилиб ўтди.