Каталония мустақиллиги учун 90 фоиз овоз берилди
Таъкидланишича, овоз беришда ҳаммаси бўлиб 2,3 млн сайловчи иштирок этган.
Каталониянинг Испаниядан мустақиллик бўлиши бўйича референдум якунланди, сайлов участкалари ёпилди, деб хабар бермоқда Барселонадан Франция ахборот агентлиги.
1 октябрда Каталония мухториятида ўтган референдумнинг 90 фоиз иштирокчиси мухториятнинг Испаниядан ажралиши учун овоз берди. Бу ҳақда мухторият раҳбарияти маълум қилди. Таъкидланишича, овоз беришда ҳаммаси бўлиб 2,3 млн сайловчи иштирок этган.
Каталония парламенти мустақилликни эълон қилиш бўйича бир томонлама қарорни қабул қилади, деб айтди мухторият ҳукумати раиси ўринбосари Ориол Жункерас. "Ҳа, парламент бундай қарорни қабул қилади", деб айтди у журналистларга. Бироқ Испания ҳукумати ушбу референдумни тан олмаяпти. 1 октябрда ўтган референдум Испания ҳукумати томонидан тан олинмаган.
Охирги маълумотларга кўра, референдум давомида полиция билан тўқнашувларда жабрланганлар сони 844 кишига етди.
Полициянинг хабар қилишича, 2315 та овоз бериш жойининг катта қисми устидан назоратни қўлга олишга муваффақ бўлинган. Бир қатор сайлов участкаларида ҳужжатлар тортиб олинган, полиция ва референдум тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар юз берган. Шу билан бирга бир қатор участкаларда овоз бериш бўлиб ўтган.
Кузатувчиларнинг айтишича, полиция "мисли кўрилмаган зўравонлик" намойиш қилган. Кузатувчилардан бирининг таъкидлашича, полиция кексалар, аёллар ва болаларни ҳам аяб ўтирмаган.