БМТ Мьянмадаги ҳодисалардан ғоят ташвишланаётганини билдирди
-
БМТ Мьянмадаги ҳодисалардан
БМТ Мянманинг Ракхайн вилоятидаги роҳингиялик мусулмонларнинг оғир вазияти ва ранж -азобларини ҳатто тасаввур қилиш қийин бўганлигини таъкидлади.
ПРессТВ тарқатган хабарига кўра, кеча БМТ уч нафар кузатувчилари ва назоратчиларини Мянмадаги Ракхайн штатининг Ротендаунг ва Маунгдай минтақаларига қилган бир кунлик сафаридан кейин Мянма давлатидан роҳингиялик мусулмонларга қарши зўравонликлар ва ҳужумларни тўхтатишини сўради.
Бир кунлик ушбу сафар жараёнида БМТ кузатувчиларига қўшилган Европа Иттифоқи делегацияси ҳам чиқарган баёнотида оғир вазият туфайли ўрганишлар ўтказа олмаганлигини маълум қилган.
Европа Иттифоқи намояндалари шунингдек ушбу сафарида ёниб кетган ва аҳолисиз қолган қишлоқларга шоҳид бўлгани ҳамда зўравонликлар тез орада тўхтатилиши кераклигини таъкидлаган.