Жорий йил ичида 12 минг АҚШликлар қуролли тўқнашувлар қурбони бўлган
АҚШ парламентидаги демократлар раҳбари АҚШда давом этаётган қуролли тўқнашувлар ва қонли отишмаларнинг қайғули оқибатларига ишора қилар экан, фақат жорий йил давомида 12 минг фуқаролар бу ҳодисаларда қурбон бўлган деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Ненси Пелоси ўз баёнотида Лас- Вегасда амалга оширилган отишмага кўрсатилган аксиламалида, бу қуролли ҳужум АҚШ тарихидаги энг қайғули ва қонли ҳодиса эканлигини қўшимча қилди.
У шунингдек бу мамлакатдаги қуролли тўқнашувларни олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш учун махсус қўмитани ташкил этилишини таклиф қилди.
Пелоси ўз баёнотида бундай зўравонлик ва қонли тўқнашув кунида АҚШнинг 90 нафар фуқаролари жонига зомин бўлмоқда. Фақат жорий йил ичида АҚШда амалга оширилган 273 отишма ва қуроли тўқнашувларр оқибатида 12 минг нафар фуқароларимиз ўлдирилган деб эълон қилди.
Шу ҳолда Лас- Вегасда амалга оширилган отиша учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олганлиги билан бир пайтда АҚШнинг ФБР -федерал полицияси бу отишма омилини террорчи гуруҳлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деб маълум қилди.
Айтиш керакки кеча АҚШнинг Лас -Вегас шаҳрида содир этилган отишмада 58 киши ҳалок бўлди