Каца қонуни фақат АҚШ зарарига ҳал бўлади
(last modified Mon, 09 Oct 2017 07:47:30 GMT )
октябр 09, 2017 12:47 Asia/Tashkent

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз таъбири билан ўта ёмон келишув деб номлаган Баржомни айланиб ўтишга уринмоқда ва бу заминда бошқаларни айблашни кўзда тутган.

Тахминан икки ой олидиндан бошлаб АҚШ конгресси  аксарият овоз билан махсус бир қонунни ратификация қилди.

Бу қонунга санкциялар онаси ё ўзи Каца деб ном берилган.

Келаси бир ой ичида ижро этилиши ва Баржомни айланиб ўтиб, Баржом дастури воситаси билан тўхтатилган Эронга қарши санкуцияларни қайта тиклашга қаратилган ушбу лойиҳа  АҚШнинг янги босимлари абзалига айланиб қолмоқда.

Бундан ташқари бу қонун асосида Трамп  янги санкцияларни жорий қилиш ижозатини олади.

 Каца номи билан танилган АҚШ ҳукуматининг Баржомга қарши  ва санкциялар жорий этишга асосланган ушбу лойиҳанинг асли мақсади Эрон ислом жумҳуриятининг қурол- яроқ ва ракета потенсиалига зарба беришга қаратилган. Бу қонун асосида Эроннинг баллистик ракелари дастурларига тегишли мутахассислар ва шахсиятлар,  ҳамда  улар билан ҳамкорликда бўлган шахсларга эмбарго жорий қилиниши кутилмоқда.

Каца номли санкциялар жорий этишга асосланган ушбу лойиҳа ўртага қўйилган олдинги ойлар ичида  АҚШ ичкарисидаги айрим манбалар  бу лойиҳа Россияга қарши жорий этилган санкцияларга алоқадорлиги шунингдек  бу лойиҳа моддалари борасида  АҚШ президенти нуқтаи назарини чекланганлиги туфайли  Оқ уй томонидан унча қўллаб қувватланмаслигини фош этдилар.

Аммо  АҚШнинг ҳар иккита партияси яъни демократик ва республикачилардан бўлган бу мамлакат  сенати  ва намояндалар палатасидаги  қонун чиқарувчилари  томонидан бу лойиҳани ҳимоя этилганлиги туфайли  кўп эҳтимоллар ҳатто Трамп имзо чекмаган тақдирда ҳам бу лойиҳа қонунга айланиши мумкинлиги айтилади.

АҚШ намояндалар мажлисида бу лойиҳани кўриб чиқилиши жараёнида бу мамлакат конгресси вакили Сисилини бу санкциялар Баржом дастурига зид масалага тўхталиб деди:  санкциялар жорий қилишга қаратилган бу лойиҳа ҳатто Баржом дастурини қўллаб қувватлайди, чунки  АҚШ иттифоқчиларига  Вашингтон давлатини  халқаро қонунларни бузилишига қарши жиддий чора- тадбирлар кўриб чиқишидан далолат беради деб иддао қилди.

Каца қонунида  Эрон ислом жумҳурияти соқчилар корпуси ва уларга  қарашли шахсларни терроризмнни ҳимоя қилишида айбланиши ҳамда  улар номини террорчилик ташкилотлар  ва санкциялар рўйхатигига киритилиши назарга тутилгани айтилади.

Бу лойиҳа асосида  АҚШ президенти  Каца қонунини  ижро этила бошланганининг 90 кунидан кеийн Эрон ислом жумҳурияти соқчилар корпуси ва уларга қарашли шахсиятлар ва  масъулларга қарши санкция жорий қилиши мумкин.

Эрон ислом жумҳурияти масъуллари АҚШ сенати томонидан  бу лойиҳанинг муқаддамаси қабул этилган кунида ушбу  золимона  қонунга аксиламал кўрсата бошлашди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  мурдод ойининг 4 -чи кунида Эрон давлат делегацияси йиғилишида  бундай санкциялар нафақат  Эрон халқига заррачадек таъсир ўтказа олмайди, балки Эрон ислом жуҳурияти тузуми ва халқининг қарши кураши ва матонат ила тура олишини олдини олмайди, шунингдек  бизнинг сиёсатларимиз ва  равишимизни ўзгартира олмайди. Биз ҳардоим мудофаа потенсиалимизни кучайтирамиз, бу йўлда барча мудофаа қуролларимизни бошқаларнинг қандай нуқтаи назарга эга бўлишидан қатъий назар, ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Танлаган йўлимизни  мамлакат мудофаа қудратини ошириш доирасида давом эттирамиз деб айтганди.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг ҳуқуқий ва халқаро масалаларга оид муовини ва Баржом дастурини ижро этилишини сўраб -сўраштириш штаби раиси  Сайид Аббос Ароқчи ҳам  кўрсатган аксиламалида,  АҚШ конгресси амалга оширишга уринган  ҳамда Эрон, Россия ва Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар жорий қилишга қаратилган бу лойиҳа Эрон ислом жумҳуриятига қарши навбатдаги душманона сиёсатлардан ҳисобланади. Эрон ислом жумҳурияти бундай ҳатти- ҳаракатларга қатъийлик билан аксиламал кўрсатади деб айтишганди.

Каца лойиҳасини амалга ошириш кунини яқинлашиши билан  бу қонун борасидаги турли ОАВ хусусан Ғарб таҳлилчиларнинг нуқтаи назарлари  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони Муҳаммадали Жаъфарийни жиддий аксиламал кўрсатишига сабаб бўлди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Муҳаммадали Жаъфарий  соқчилар корпусини кенгаши йиғилишида Каца қонуни амалга оширилганида ва АҚШнинг янги санкциялари қонуни ижро этилганида  Вашингтон давлати ҳам  минтақадаги ҳарбий базалари фаолиятини тўхтаиб,  Эрон ракеталарининг 2000 километр бўлган ҳаракат  радиусидан узоқроққа кўчириши керак деб таъкидлади.

Айтиш керакки АҚШ намояндалар мажлиси жорий йилнинг 25 июлида  Эронга қарши навбатдаги санкцияларни қўллаганди. Бу қонуннинг инглиз тилидаги варианти ҳам санкциялар онаси- Каца деб номланган.

Генерал Жаъфарий шунингдек  АҚШ давлати томонидан Эрон ислом жумҳурияти Исломий Инқилоб соқчилар кучларини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилганли борасидаги хабарлар тўғри бўлса  соқчилар корпуси ҳам  бутун жаҳон хусусан Ўрта Шарқ минтақасида АҚШ давлат армиясини худди ИШИД террочилик гуруҳига ўхшаган қуролли кучлар  сифатида билади деб  айтди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони  АҚШнинг янги санкциялари ҳар қандай муносабатлар ўрнатиш шансига барҳам бериши мумкинлигига тўхталиб, бундай  санкциялар эса АҚШ давлати  масалани музокара йўли билан ҳал этиш пайида бўлмагани балки санкциялардан душманлик ва босим ўтказиш абзал сифатида фойдаланаётганидан далолат беради деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ