Трамп Британия бош вазири билан телефон орқали суҳбат қилди
Британия бош вазири Тереза Мэй АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"га Европалик шериклари билан қатьий амал қилишини таъкидлади
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Британия бош вазири Тереза Мэй телефон орқали суҳбат қилиб, Эроннинг ядровий дастури доирасидаги битимга нисбатан тўсқинлик қилиш масалаларини муҳокама қилиб олишди.
Суҳбат америкаликлар ташаббуси билан амалга оширилган. Аввалроқ, Британия бош вазири офиси расмий Лондонни Эроннинг ядровий дастури бўйича эришилган келишувга амал қилиши ҳақида хабар берган эди.
Шунингдек, Британия бош вазири Тереза Мэй АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"га Европалик шериклари билан қатьий амал қилишини таъкидлади.
Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ҳар доим Эрон ядровий келишувида томонларнинг яъни Британия, Франция, Россия, Хитой ва АҚШнинг позициясига қаршилик қилиб келмоқда ва Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурини даҳшатли келишув бўлган деб атайди ҳамда ушбу битимни бекор қилинишини истайди. Аммо, дунё ҳамжамияти АҚШ президентининг ушбу ҳаракатларига кескин қаршилик кўрсатмоқда.