БМТ: Мянма мусулмонларига нисбатан ваҳшиёна жиноятлар содир этилган
Женевадаги БМТнинг инсон ҳуқуқига оид кенгаши идораси Мянма армияси томонидан роҳингиялик мусулмонларга қарши ваҳшиёна ҳужумлар уюштирилганлиги ва жиноятлар содир этилганлигини эътироф этди.
Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Женева шаҳридаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши идораси тарқатган хабарида Мянма давлат армияси ваҳшиёна ҳужумлари билан ярим миллион мусулмонларни Ракхайн вилоятидан қувиб чиқаришган, мусулмонлар манзиллари, экинзорлари ва қишлоқларига ўт қўйиш билан бу минтақага уларни қайтиб келишларига тўсқинлик қилишмоқда деб эълон қилди.
Женевадаги БМТнинг инсон ҳуқуқларига оид кенгаши идораси ҳисоботида жумладан қуйидагича келтирилган: аниқ маълумотлар Мянма давлатининг хавфсизлик кучларини аттайин роҳингиялик мусулмонлар мол мулкини талон- тарож қилиб улар яшайдиган қишлоқлар ва уй-манзилларига ўт қўйилганидан далолат бермоқда.
Мазкур хабарда келтирилишича: БМТнинг ҳуқуқ фаоллари Мянма ҳарбийлари томонидан роҳингияликлар яшайдиган қишлоқларга ҳужум қилингани, уларни ўққа тутилиб ўлдирилиши ва ё жароҳатлантирилиши каби жиноятларини видеотасвирга туширишган.