Европа давлатлари Трамп позициясидан хавотирланган ҳолда Баржомни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишмоқда
Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, Европа мамлакатлари айрим чора -тадбирлар пакетини тайёрлаб, 15 октябрь куни ядровий келишувни қайта тасдиқлаш учун АҚШ президенти Дональд Трамп уларнинг таклифини инобатга олинмаганида ҳам илгаригидек Баржом дастурини сақлаб қолишига умид қилишмоқда.
Ройтерз ахборот агентлиги маълумотларига таяниб ИРНА тарқатган хабарига кўра, Европа давлатлари масъуллари Баржом дастурини ҳимоя қилишга қаратилган ушбу кучли баёниялар пакети АҚШ конгресси аъзолари ва бу мамлакат лоббистлари билан музокара ўтказиш мақсадида тайёрланганлигини маълум қилишди.
Берлин, Париж ва Лондон шаҳарларидаги Европанинг олий мартабали масъуллари АҚШ давлати томонидан Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасидаги ядровий келишув ҳимоя қилинмаган тақдирда уни барҳам топиши вақтга эҳтиёж сезмоқда ва оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин деб эълон қилишди.