Вашингтоннинг Эронга қарши дастури эълон қилинди
Оқ уй ҳафталар давом этган ахборот урушидан сӯнг бугун охир-оқибат Эрон давлатига қарши дастурини эълон қилди.
"Форс" ахборот агентлигининг хабарига кӯра Америка давлати ӯзининг Эронга қарши Баржом ядровий келишуви устидан назоратни кучайтириш, Ҳарбий марказларни инспексия қилиш ва Эрон исломий инқилоби Соқчилар корпусига босимни кучайтириш йӯналишидаги "янги ва кенг қамровли" дастури матнини эълон қилди.
Айтилишича, бу матн Оқ уй, Конгресс ва хавфсизлик масалалари бӯйича маслаҳатчилар жамоасининг 9 ойлик тадқиқот ва ҳисоб-китобларининг маҳсули бӯлиб, "Американинг мудофаа манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида мумкин бӯлган энг яхши усулда" тартибга келтирилган.
Барча бандлари Американинг Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан куракда турмайдиган аддаолари асосида ёзилган бу ажабтовур ҳужжатда шундай жумлаларни ӯқиймиз: "Американинг Эронга қарши янги стратегияси Теҳроннинг нотинчлик келтириб чиқарувчи фаолиятлари, айниқса, бу мамлакатнинг тероризм ва қуролли гуруҳларни ҳимоя қилишдаги нуфузини зарарсизлантиришга қаратилган".
Бу асоссиз иддаолар шундай бир ҳолатда янграмоқдаким, мавжуд ҳисоботлар ва қатъий далилларнинг гувоҳлик беришича, Америка ва унинг ғарбий-арабий шериклари Сурияда ИШИД каби террорчи гуруҳларни вужудга келтирган ва уларни қӯллаб-қувватлаб турган асосий ҳомийлар ҳисобланади.
Американинг Эронга қарши янги ғаразли дастурининг Баржом ядровий келишувига тегишли бӯлимида ҳеч қандай исбот-далилсиз "Эрон Баржом келишувига зид фаолиятларни олиб бормоқда ва бу мамлакат Баржомнинг бӯшлиқларидан фойдаланмоқчи" деган иддаолар илгари сурилган.
Американинг Эронга қарши янги ғаразли дастури "Эроннинг ӯзининг ҳарбий марказларини назорат қилиш учун ҳеч кимга ижозат бермайди дея эълон қилиши Баржом келишувига зид ва чидаб бӯлмас амалдир" дея иддао қилган.
Ваҳоланки, Атом энергетикаси юзасидан назорат қилувчи халқаро агентлик ӯзининг саккизта расмий ҳисоботида Эроннинг Баржом келишувига қатъий риоя этаётганини таъкидлаб, Американинг босимлари ва Эрон Ҳарбий марказларини инспексия қилиш ҳақидаги талабларини рад қилиб, бу нарсани кераксиз амал деб атаган.
Эрон Исломий Жумҳурияти Американинг бу асоссиз, такрорий иддаоларини рад қилиб, Вашингтоннинг Эронга қарши найрангларига жавоб қайтариш учун хилма-хил вариантларга эга эканлигини ва шароит тақозосига кӯра улардан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлаб келган.