Афғонистон янги транзит йўлларни изламоқда
Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинликлар ортидан Кобул давлати Покистонни айланиб ўтиш учун Эрон ва Ҳиндистон мамлакатлари билан ҳамкорликларини кенгайтиришга юз келтирмоқда.
Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистоннинг Транспорт вазирлиги нотиғи яқин келажакда Кобул давлати Марказий Осиё мамлакатлари билан махсус шартнома имзолаб, савдо -иқтисодий ва тижорат соҳасида янги йўналиш ва йўлларни очиш қарорига келганлигини маълум қилди.
Афғонистон Транспорт вазирлиги нотиғи Ҳикматуллоҳ Қавонич Кобул давлати минтақадаги транзит муаммоларига ечим топиш учун янги одимлар ташламоқда деб қўшимча қилди.
У сўзлаган нутқида бу келишувлар яқинда тайёрланиши, уни ижро этилиши эса янги Афғонистонга янги йўллар ва магистралларга чиқиши учун кумаклашишини айтди.
Сўнгги кунларда Афғонистон давлти Кобул ва Исломобод ўртасида ўтказилиши кутилаётган муштарак савдо- иқтисодий йиғилишни тўхтатилганлиги ҳақида хабар қилганди.
Ўтган йили Кобул ва Исломобод ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 27 фойизга камайганди.