Европа мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Баржом дастурини қўллаб қувватлашмоқда
(last modified Tue, 17 Oct 2017 13:17:46 GMT )
октябр 17, 2017 18:17 Asia/Tashkent
  • Европа мамлакатлари
    Европа мамлакатлари

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари бу иттифоқнинг Баржом дастурига оид йиғилишида халқаро келишвларни ҳимоя қилиш ва сақлаш лозимлигини эълон қилишди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Люксембургда ўтказилган бу йиғилишда қатнашган Европа Иттифоқининг бошқа мамлакталари ташқи ишлар вазирлари ҳузурида деди: Европа жумладан Британия  давлати Эрон билан олдинги ядровий келишувни давом эттиради, чунки  бу келишув бутун жаҳон учун фойдали ва самаралидир.

Голландия ташқи ишлар вазири Берт Кондерс   Баржом келишувини ўта муҳим ва конструктив эканлигига ишора қилар экан,  Баржомдан чиқиш фақат АҚШга эмас, балки Европа ва Халқаро ҳамжамиятга ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади, шу борасидан Вашингтон давлати томонидан бу масалани қайта кўриб чиқилишига умид қиламан деб айтди.

Люксембург ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн ҳам  Европа географик нуқтаи назардан Эронга яқиндир, бинобарин ўз хавфсизлиги учун  бу мамлакат билан келишувга эҳтиёж сезади деб таъкидлади.

У ўз сўзларида  Трамп ўз сиёсатлари билан АҚШни изоляцияга тушишига замин яратмоқда деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки АҚШ президенти Дональд Трампни жума куни Эрон ва Баржом дастурига қарши билдирган сўзларида кейин  кеча Люксембургда Баржом ва Эрон мавзусига бағишланган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши ўтказилди.

Ёрлиқ