Афғонистондаги ҳарбий база яқинида автомобиллар портлатилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i24860-Афғонистондаги_ҳарбий_база_яқинида_автомобиллар_портлатилди
Қандаҳор вилоятидаги Майвонд туманида жойлашган ҳарбий база яқинида иккита автомобиль портлатилди
(last modified 2018-08-22T17:52:32+00:00 )
октябр 19, 2017 12:43 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги ҳарбий база яқинида автомобиллар портлатилди
    Афғонистондаги ҳарбий база яқинида автомобиллар портлатилди

Қандаҳор вилоятидаги Майвонд туманида жойлашган ҳарбий база яқинида иккита автомобиль портлатилди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги Майвонд туманида жойлашган ҳарбий база яқинида иккита автомобиль портлатилди. Ҳодиса оқибатида камида 40 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Tolo News.

Телеканал маълумотига кўра, портлашлар худкуш-террорчилар томонидан амалга оширилган. Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий базага ҳужумни тасдиқлади, деб хабар бермоқда 1TV.

Жароҳатланганлар сони ва ҳужум тафсилотлари ҳозирча аниқ келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни ҳам Афғонистонда бирданига иккита портлаш юз бергани хабар қилинган эди.