Шошилинч хабар! Кобулга ракета ҳужуми уюштирилди
октябр 21, 2017 12:38 Asia/Tashkent
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг Вазир Акбархон даҳасида портлаш рўй берди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Нохуш ҳодиса давлат органлари ва элчихоналар жойлашган ҳудудда содир бўлган. Ҳозирча жабрланганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Агентликнинг таъкидлашича, иккита ракета портлаган. Ракета ҳужуми ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан соат 6:00 да, НАТО шафелигидаги Халқаро хавфсизликка кўмаклашиш кучлари (ISAF) штаб-квартираси жойлашган ҳудуддан келган.
Аввалроқ, Кобул ва Ғур вилоятларидаги шиалар масжидида портлаш рўй бергани ҳақида хабар берилганди.
Ёрлиқ