октябр 22, 2017 10:56 Asia/Tashkent
  • Польшада совет ёдгорликларни бузиб ташлашга рухсат берувчи қонун кучга кирди
    Польшада совет ёдгорликларни бузиб ташлашга рухсат берувчи қонун кучга кирди

Қонун таъсир доирасига тушадиган барча ёдгорликлар кейинги 12 ой давомида олиб ташланиши керак.

Польшада 21 октябрь, шанба куни совет аскарлари шарафига ўрнатилган ёдгорликларни бузиб ташлашга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда. 

Польша Сенати бинолар, объектлар ва оммавий фойдаланиш жойлари номларида коммунизм ёки бошқа тоталитар тузум тарғиботини ман этиш ҳақидаги қонунга тузатишлар ташаббускори бўлди.

Ёз ўрталарида, жумладан, совет ёдгорликлари бузилишини ҳам кўзда тутувчи ҳужжат парламентнинг икки палатасида қабул қилинди ва президент томонидан имзоланди.

Мамлакат миллий хотира музейи ҳисоб-китобларига кўра, қонун Польшадаги 450 дан ортиқ ёдгорликка дахлдор бўлиб, улардан 230 таси совет армияси аскарлари шарафига ўрнатилган.

Қонун таъсир доирасига тушадиган барча ёдгорликлар кейинги 12 ой давомида олиб ташланиши керак. Давлат томонидан бунинг учун 5 миллион злотий (1,4 миллион доллар) ажратилади.

Ёрлиқ