Остонада Сурия бўйича еттинчи музокаралар бошланди
(last modified Mon, 30 Oct 2017 12:08:18 GMT )
октябр 30, 2017 17:08 Asia/Tashkent
  • Остонада Сурия бўйича еттинчи музокаралар бошланди
    Остонада Сурия бўйича еттинчи музокаралар бошланди

"Сурия бўйича “Остона жараёни” доирасидаги еттинчи халқаро учрашувнинг барча делегациялари Қозоғистон пойтахтига етиб келди. 

Суриядаги вазиятга ечим топиш бўйича еттинчи халқаро учрашув иштирокчиларининг барча делегациялари Қозоғистон пойтахти Остонага етиб келишди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати душанба куни хабар берди.

"Сурия бўйича “Остона жараёни” доирасидаги еттинчи халқаро учрашувнинг барча делегациялари Қозоғистон пойтахтига етиб келди. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Эрон, Туркия ва Россия делегациялари ўртасидаги экспертлар музокараси бошланди. 

Бугун икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар бўлиб ўтмоқда, уларда кун тартиби масалалари муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.

Учрашувлар ОАВ учун ёпиқ режимда бўлиб ўтади. "Ялпи йиғилиш эса 31 октябрь куни куннинг иккинчи ярмига мўлжалланган", - дея маълумот беришган ТИВдан.

Иштирокчилар музокаралар чоғида асирлар, маҳбусларни озод қилиш, ҳалок бўлганлар жасадини топшириш ҳамда бедарак йўқолганларни қидириш бўйича ишчи гуруҳи низомини тасдиқлашни режалаштиришмоқда. Шунингдек, томонлар халқаро терроризм билан кураш масалаларини кўриб чиқишади ва Сурияда гуманитар минасизлантириш бўйича қўшма баёнотни қабул қилишади.

Ёрлиқ